Амударё туманида мактабгача ёшдаги болаларнинг 18,5 фоизи боғчага боради
Амударё туманида 37 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Уларда бугунги кунда 3 минг 778 нафар болалар таълим-тарбия олишади. Бу тумандаги мактабгача ёшдаги болаларнинг 18,5 фоизини ташкил қилади.
Мавжуд мактабгача таълим муассасаларнинг 16 таси замонавий лойиҳалар асосида қурилган, бугунги кун талабларига жавоб берадиган моддий базага эга таълим масканларидир. Қолган 21 тасининг бинолари эса муассаса ишга тушгандан буён капитал таъмирланмасдан келмоқда. Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ишларига хусусий секторларни жалб қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, туманда хусусий мактабгача таълим муассасалари қурилишига ер майдонлари ва бино иншоотлари ажратиш юзасидан амалий ишлар қилинмоқда. Жорий йилда туманда давлат-хусусий шерикчилиги асосида 10 та МТМ фаолиятини ташкил қилиш режалаштирилган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶