ҒЎЗА ПАPВАPИШИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАPИЛДИ
Жорий йилда Амударё туманида 511 та фермер хўжаликлари томонидан 15550 гектар майдонда пахтанинг С-47-27, Султон ва Янги Бухоро-102 навлари экилди.
Айни кунда барча фермер хўжаликлари далаларидаги агротехника қоидаларига амал қилинган ҳолда парвариш қилинаётган ғўза ниҳоллари дуркун ривожланмоқда.
Ғўза парваришида 18 майдан 1 июнгача кечиктириб бўлмайдиган “Зарбдор 15 кунлик” эълон қилингандан кейин туманда ғўза парвариши янги босқичга кўтарилди. Шу боисдан ҳам туманнинг 4925 гектар майдонидаги ғўза ниҳолларида 1-,2-чинбарглар, 8188 гектар майдондаги ғўза ниҳолларида 3-,4-чинбарглар пайдо бўлди.
Айни пайтда барча фермер хўжаликларида пахтани культивация қилиш, бегона ўтлардан тозалаш, биринчи озиқлантириш ишларини ташкил этиш шу куннинг талаблари даражасида амалга оширилмоқда.
А. Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶