30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 03:06
Фан ва таълим 👁 1,288

“Баркамол авлод” болалар марказида янги ўқув йили олдидан Республика бўйича анъанавий август семинари бўлиб ўтди

“Баркамол авлод” болалар  марказида янги ўқув йили олдидан Республика бўйича анъанавий август семинари бўлиб ўтди

Семинар “2018-2019  ўқув  йилида “Баркамол  авлод” болалар  марказлари олдида  турган  долзарб вазифалар” мавзусида Республика  “Баркамол авлод” болалар  маркази  томонидан ташкил қилинди.

Семинар дастлаб туманимиздаги “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан тайёрланган  концерт  дастури ҳамда  кўргазма  намойиши билан бошланди.

Қорақалпоғистон миқёсидаги бундай катта тадбирнинг айнан Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар марказида ташкил қилинаётгани бежиз эмас. Сабаби, ўтган ўқув йили якунларига кўра, ўқувчилар қўлга киритаётган ютуқлар, ўқитувчи ва мураббийларнинг бой тажрибаси ва мактаб маъмуриятининг ишни тўғри йўлга қўйгани сабабли ушбу таълим муассаси Республикада  энг намунали  деб  топилган эди. 

Айтиш жоизки, Узбекистон Рескаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралда қабул қилинган “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарори асосида ташкил қилинган мазкур марказда болаларнинг ўз иқтидор ва қобилиятларини тўлиқ рўёбга чиқаришлари учун барча шароитлар муҳайё.

Марказда ёшларнинг мактабдан бўш вақтларини бекор ўтказмасликлари учун, ҳамда келажакда ватанимиз корига ярайдиган етук касб эгалари бўлиб етишишлари учун бошланғич касбий малака берилади. Муассасада бугунги кунда мингга яқин ўқувчи бошланғич касб ва ҳунар ўрганаяпти.

Шунингдек бадиий ижодиёти, бошланғич техника ижодиёти ва экология ва ўлкашунослик йўналишларидаги 40 га яқин тўгараклардаги олиб борилаётган намунали иш фаолиятлари ўз натижаларини кўрсатмоқда. Экология ва ўлкашунослик йўналашининг “Ёш эколог” ва “Ёш ўлкашунос” тўгаракларининг ўқувчилари, бошланғич техник ижодиёти йўналашининг “Бошланғич техник моделлаштириш” ва “Карвинг” тўгараклари ҳамда бадиий ижодиёти йўналишининг “Доира” , “Юмшоқ ўйинчоқлар” ва “Ёш журналист ва нотиқ”  тўгараклари Ўзбекистон Республикасининг маркази “Баркамол авлод” болалар марказининг уюштирган кўрик танловларида фаол ва муваффақиятли қатнашиб келмоқдалар. Марказ ёшлари ушбу танловларда яхши натижаларга эришиб, Қорақалпоғистон Республикасидан ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси босқичида ҳам диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланиб, туманимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқдалар.

Семинар иштирокчилари “Баркамол  авлод” болалар  марказлари  директори,  директор  ўринбосарлари  ва  услубчилар сифатида гуруҳларига бўлинган ҳолда машғулотларда қатнашдилар.

Семинар  давомида  янги  ўқув  йилида “Баркамол авлод” болалар  марказлари  олдида  турган  вазифалар,  ҳужжатлар  билан  ишлашиш  ҳамда  уларнинг  юритилишини  назоратга  олиш  юзасидан  фикрлар алмашилди.  Шунингдек  “Баркамол  авлод”  болалар марказларининг  Республика  миқёсида  ўтказиб  келинаётган  кўрик-танловлардаги иштироки  тўғрисида  сўз юритилди.   

Семинар  якунида  туманимиздаги “Баркамол  авлод” болалар  маркази  дирекотри Хонимжон Ражабова  Қорақалпоғистон  Республикаси Халқ  таълими  вазирлигининг  фахрий  ёрлиғи  билан  тақдирланди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026