30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 13:55
Жамият 👁 1,173

ЎЗБЕКИСТОН – ОЗОД ВА ОБОД УЙИМИЗ

ЎЗБЕКИСТОН – ОЗОД ВА ОБОД УЙИМИЗ

Тотувлик – миллатларни бирбирига суйгун, элатларни гулгун қилувчи туйғу. Тотувлик бор жойда қут-барака, файз, тинчлик ва аҳиллик, меҳр-оқибат, тараққиёт бўлади. Кўнгилларни роҳат-фароғат қучади. Роҳат-фароғатга етишган дилларда фақат эзгулик туғилади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистондай жаннатмакон юртни ўзларига Ватан қилган 136 та миллат вакилларининг барчаси бир-бирига дўст, иноқ, бир-бирлари ила томирлари туташ. Бу томирлар меҳр-оқибатдан, қон-қардошлик тафтидан куч олади. Ана шу кучдир мамлакатимизда дилларни, тилларни, миллатларни бир-бирига эл қилган!

Бугунги Ўзбекистон мактабларида дарслар 7 тилда олиб борилади. 10 тилда телевидение кўрсатувлари намойиш этилиб, радио эшиттиришлар эфирга узатилади. 100 га яқин миллий-маданий марказлар фаолият олиб боради. Салкам 1,5 миллиардга яқин аҳоли истиқомат қилаётган Хитойдек ривожланган мамлакатда 52 миллат вакиллари яшаркан. Эътибор беринг: бизнинг 33 миллионлик халқи бор Ўзбекистонимизда эса 136 та миллат вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда, мамлакат иқболи учун фидойи меҳнат қиладилар ва тотув яшайдилар. Демак, мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакилларининг Ўзбекистонни ўзларига Ватан қилишлари учун мустаҳкам ва ишончли асослари бор. Бу – худди эт билан тирноқни бир-биридан ажратиб бўлмагани каби, халқимизни бир-бирлари ила мустаҳкам жипслаштириб турган ўзаро ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат, тотувлик ва бағрикенглик илдизларининг теранлигидир.

Иккинчи жаҳон уруши йилларини бир эсланг-а! Уруш бошланишидан сал олдин фақат Ўзбекистоннинг ўзидан 100 мингдан зиёд бегуноҳ кишилар қатағон қилинди. 13 минг нафар айбсиз айбдорлар “халқ душмани” сифатида отувга ҳукм этилди. Дунё қалқиб турган бир вазиятда, бир миллатни иккинчи миллатга гиж-гижлаш авжига чиққан, эл-у юртлардан ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат кўтарилган бир пайтда, машъум уруш туфайли миллионлаб кишилар уруш олови ичра қолганда Ўзбекистон барча миллат болаларига қучоғин кенг очди. Уруш, хўрлик, жабр-ситам ўзбек халқининг бағрикенглик хислатини, илдизлари теран тотувлик неъматини сидириб ташлай олмади. Биргина ўзбек оиласи – Баҳрихон ая ва Шоаҳмад ота Шомаҳмудовлар бағрига олган ўндан ортиқ миллат болалари бир қозондан таом еб, ўзбекнинг қуроқ кўрпасида ухлаб, ором олдилар.

Академик шоир Ғафур Ғулом бобомиз: “Сен етим эмассан, тинчлан жигарим!” дея дунёга ўзбекнинг ўз сўзи билан бонг урди, тотувлик ва бағрикенглик туғини баланд тутди. Ҳали-ҳануз уруш йилларида ўзбек хонадонларидан паноҳ топиб, ўзбекнинг тузини ичиб, меҳридан баҳраманд бўлган “уруш болалари” Ўзбекистонга талпиниб туришларида ҳам тотувликнинг минг бир ҳикмати мужассам эмасми, азизлар!

Бу ҳикматлар моҳиятида улуғлик бор, ўзаро ҳурмат-иззат, юксак одамгарчилик, кўнгиллар кўнгилларга туташ, қонлар қоришиб, эт ва тирноқ каби узилмас риштага айланган қариндошлик бор унда! Этни тирноқдан ажратиб кўринг-чи! Ажратолмайсиз, жон-у жаҳонингиз зирқираб кетади оғриқдан. Ўзбекистонда 136 та миллат вакили бир-бирларисиз яшай олмайди: ҳар ўзбекнинг ҳеч бўлмаганда битта қозоқ қариндоши-қурдоши, тожик ё туркман ошнаси бўлгани каби бошқа миллат вакилларининг ҳам кўнглига яқин қон-қариндошлари бор. Бу – бизнинг мамлакат халқи учун энг улуғ қадрият – мазмун ва моҳиятида юксак инсонийлик фазилатларини мужассам этган тотувликнинг улуғ хислатидир!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026