“ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ЗАРБДОР 40 КУНЛИК” ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 августдаги “Ғўза парваришида юзага келган мураккаб вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳосилга ҳосил қўшишга доир чора тадбирлар тўғрисида”ги 613-сонли қарорига асосан Амударё туманида ғўза парваришида юзага келган фавқулодда вазиятларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиб, кафолатли ҳосил яратиш мақсадида жорий йилнинг 5 сентябрига қадар “Ғўза парваришида Зарбдор 40 кунлик” эълон қилинди.
Айни кунда ривожланишдан орқада қолган майдонларда озиқлантириш ишларини қисқа муддатда якунлаш чоралари кўрилаяпти.
Ғўза зараркунандаларига қарши кураш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида биолобораторияларнинг тўлиқ ишлаши таъминланиб, август ойида пахта далаларига 2 марта биостилирляторлар билан ишлов бериш режалаштирилди.
Бугунги кунда пахта далаларида “Гумми гранд” ва “Гиоманд” стилирляторлари билан ишлов берилмоқда.
Зарбдор 40 кунлик давомида ғўзани камида икки марта фақат шарбат усулида суғориш режалаштирилган. Бунинг учун айни кунда туманда ҳар гектар ерга 5 тоннадан, жами 77750 тонна маҳаллий жамғариш учун ҳаракат қилинмоқда.
Айни кунда туманда “Ғўза парваришида Зарбдор 40 кунлик” ҳаракатларида иштирок қилишаётган механитзаторларга, сувчиларга ва дала ишчиларига ҳар 5 кундан меҳнат ҳақи бериб борилиши ташкил этилаяпти.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶