29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 04:26
Қишлоқ хўжалиги 👁 1,248

ИСЛОМБЕК МАТКАРИМОВ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФИДОЙИСИ” КЎКРАК НИШОНИ СОҲИБИ БЎЛДИ

ИСЛОМБЕК  МАТКАРИМОВ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФИДОЙИСИ” КЎКРАК НИШОНИ СОҲИБИ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июнда қабул қилган 87-сонли Қарорига мувофиқ қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги Низомда ушбу кўкрак нишони билан меҳнат тажрибаси ва касбий малакага эга, фаолиятида юқори натижаларга эришган, соҳада фидокорона меҳнати билан намуна бўлган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий ва  таркибий бўлинмалари раҳбар ходимлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ходимлари тақдирланиши белгиланган эди.

Мамлакатимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланган Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган юртдошларимиз номлари эълон қилинди. Уларнинг сафида туманимиз Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Исломбек Маткаримов ҳам бор.

1982 йилда Тўлқин овулида зиёлилар оиласида туғилган, 2003 йилда Тошкент кимё-технология институтини тугатиб, туманимизда ўз меҳнат фаолиятини бошлаган Исломбек 2003-2004 йиллар мобайнида Манғит қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежида ишлаб чиқариш таълими устаси, 2004-2005 йилларда 7-сонли мактабда лаборант, 2005-2007 йилларда туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими сувдан фойдаланувчилар бирлашмалари ишларини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис, 2007-2009 йилларда туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими шартнома бўйича бош мутахассиси, 2009-2010 йилларда “Ўзаргосуғурта” давлат акциядорлик суғурта компанияси Қорақалпоғистон Республикаси дирекцияси Амударё туман бўлинмаси бошқарувчи менежери, 2010-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши раиси, 2013-2014 йилларда туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассиси, 2014-2015 йилларда “Ўзбекистон почтаси” очиқ акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон филилали Манғит почта алоқа тармоғи бошлиғи, 2015-2018 йилларда “Тўлқин” муқобил машина-трактор парки раиси, 2018 йилдан эса туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимларида фидойилик билан меҳнат қилиб келмоқда. Шу билан бирга 2011 йил бошидан бери “Амударё соҳили” фермер хўжалигини моҳирлик билан бошқариб, барча соҳалар бўйича маҳсулот етиштириш режаларини ортиғи билан адо этиб, фермерликни ривожлантириш, чорва маҳсулотларини кўпайтиришда самарали меҳнат қилиб келмоқда.

У раҳбарлик қилаётган “Амударё соҳили” фермер хўжалиги асосан чорвачиликка – гўшт ва сут маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган. Хўжалик ташкил қилинган йили банк кредити маблағлари ҳисобидан Голландия технологияси асосида янгидан замонавий услубда чорва комплекси қурилиб ишга туширилди ва четдан наслли моллар келтирилди. Биргина 2017 йилнинг ўзида Польша давлатидан умумий баҳоси 172,6 минг АҚШ долларлик 66 бош наслли моллар олиб келиниб, ҳозирги кунда зотдор моллар сони 180 бошга етказилди.

Хўжаликда олинаётган даромад ҳисобига ер ҳайдаш, экиш, ўрим-йиғим техникалари, ўт ўриш, озуқа майдалаш-тайёрлаш агрегатлари олиниб, деярли барча ишлар ўз техникалари ёрдамида амалга оширилади.

Тиниб-тинчимас йигит 2011 йилда балиқчиликни ҳам йўлга қўйиб, бу борада ўз билимларини ошириш, дунё илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида Вьетнам давлатида Ўзбекистон Республикаси делегацияси сафида семинарда бўлиб қайтди, “Аму Тўлқин балиғи” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиб, умумий қиймати 58 миллион сўмлик кичик инкубация цехини ишга туширди. Ҳар йили мазкур цехда 5 тоннадан зиёд балиқ етиштирилмоқда.

Тадбирли, изланувчан, интилувчан йигит қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга қўшаётган ҳиссаси учун 2014 йилда “Ташаббус” кўрик-танловининг “Энг яхши фермер” йўналишида Қорақалпоғистон бўйича ғолибликни қўлга киритиб, мамлакат босқичида иштирок этишга муваффақ бўлди ва “Озиқ-овқат саноатидаги энг яхши йил тадбиркори” номинацияси ғолиби бўлди.

Исломбекнинг чорвачилик соҳасида эришаётган муваффақиятларини Қорақалпоғистон миқёсида оммалаштириш учун наслчилик фермер хўжаликлари раислари, мутахассислари иштирокида кейинги уч йилда 5 марта мазкур фермер хўжалигида кўргазмали семинар ўтказилгани ҳам бежиз эмас.

Хўжалик даромадлари ҳисобидан 2016 йилда сут ва гўштни қайта ишлашга мўлжалланган цех, 1 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, замонавий услубда кичик футбол майдончаси қурилиб ишга туширилди ва натижада 25 та янги иш ўрни яратилди.

Исломбек Маткаримов ҳудуддаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаб, уларнинг ҳам оиласи иқтисоди юксалишига ҳисса қўшаётган ташаббускордир.

Унинг бу савобли хизматлари эътироф этилиб, яқинда, Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлангани кўпчиликни қувонтирди.

Табиатан тиришқоқ бу йигитнинг ҳали кўплаб хайрли ишлар қилишига ишонамиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026