Мактабда “Кузатув кенгаши” ташкил этилди
19 январь куни 50-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мх сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 январь куни 3118-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги намунавий Низом талаблари асосида “Кузатув кенгаши” аъзоларини сайлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ота-оналар вакилларидан 2 киши, собиқ битирувчилар вакилларидан 2 киши, фахрий ўқитувчилар вакилларидан 1 киши, ҳомийлардан 2 киши ва фаолият кўрсатаётган ўқитувчилардан 2 киши очиқ овоз бериш йўли билан мактабнинг “Кузатув кенгаши ” аъзолигига сайландилар.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶