Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари фанлар олимпидаси ғолиби
1-6 апрель кунлари Нукус шаҳрида Академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида фанлар олимпидасининг III босқичи бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси 25 йиллиги кўкрак нишони соҳиби Азимбой Сафарбоев, Хушнуд Чоршамов, Бобуржон Юсуповлар тайёрлаган ўқувчиларидан математика фанидан Жаҳонгир Юсупов 1-ўринни, физика фанидан Назокат Ўринбоева 2-ўринни, Бекзод Файзуллаев 3-ўринни, Муҳаммад Худойбергенов 4-ўринни эгаллаб, Фанлар олимпидасининг саралаш босқичига йўлланма олдилар.
Ғолиб ўқувчиларга Фанлар олимпидасининг саралаш босқичида омад ёр бўлишини тилаймиз.
Дилфуза БОЙЖОНОВА, Амударё қишлоқ хўжалик
касб-ҳунар коллежи ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶