Ёш рассомлар кўргазмаси намойиш этилди
Тасвирий санъат фани ўқувчи шахсининг эстетик ривожига кўмаклашиб, уни санъат асарлари орқали теварак-атрофдаги ҳаёт гўзалликлари билан таништиради, бадиий дидини шакллантиради, борлиқни севишга ўргатади. Ҳар хил тасвирлаш воситалари билан ишлаш усулларини ўзлаштириб, табиатдаги, теварак-атрофдаги нафислик ва гўзалликни рангларда, манзараларда ифода эта олади.
13-сонли мактабда тасвирий санъат фани ўқитувчиси Сарвар Нуруллаeв раҳбарлик қилаётган "Ёш рассомлар" тўгараги аъзолари иштирокида "Тасвирларда яшнар олам" мавзусида ўтказилган тадбирда бу яққол намоён бўлди. Тадбир иштирокчилар дастлаб табиат қўйнида расм чиздилар. Улар ўз расмларида Ватан манзараларини, табиат гўзаллигини, орзу-истакларини қоғозда, турли рангларда тасвирладилар. Кейин ўзлари мустақил тайёрлаган рассомлик, тикувчилик, дурадгорлик намуналаридан кўргазма намойиш этишди.
Тадбир тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган мусиқий дастур билан давом эттирилди.
Азиза Аҳмедова, 13-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶