ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
24 июль куни “Хизр эли” маҳалласидаги 46-сонли мактабда “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, унда ўқитувчилар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.
Давра суҳбатини 46-сонли мактаб директори Баҳодир Отажонов кириш сўз билан очиб, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ҳақида гапирди.
Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси миллий гвардиясининг ҳарбий-техник институти 1-босқич курсанти Шаҳзодбек Йўлдошбоев давра суҳбати кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Шаҳзодбек Йўлдошбоев ўз маърузаси орқали ўқувчи-ёшларга ҳозирги кунда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ёшлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида кенг турда маълумотлар берди.
Маъруза ёшларда катта қизиқиш уйғотганлиги боис давра суҳбати савол-жавобларга бой бўлди.
Давра суҳбати якунида ўқувчи-ёшлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти курсанти Шаҳзодбек Йўлдошбоевга яхши суҳбат учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶