Қорақалпоқ тили фан ойлиги давомида ўқувчиларнинг билимлари янада бойитилмоқда
Қорақалпоғистон Pеспубликасида қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганига бу йил 30 йил тўлади. Шу сабабли 1-сонли уммутаълим мактабида қорақалпоқ тили фан ойлиги ўзгача руҳ билан бошланди.

Мактабда шу муносабат билан фан ойлигининг дастлабки кунида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада қорақалпоқ миллий либослари, адиб ва шоирларнинг суратлари, уларнинг ҳаёти, ижоди акс эттирилган буклетлар, асарлари, ўқувчиларнинг қўл меҳнати намуналари намойиш қилинди. Ўқувчиларга Қорақалпоғистонда мустақиллик шарофати билан қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилгани, унинг ўзбек тили билан бирга давлат тили сифатида юритилиши, бу тилда ижод қилган адиб ва шоирлар, халқ оғзаки ижоди намуналари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, уларга фан ойлиги доирасида ўтказиладиган кўрик-танловлар, очиқ ўқув машғулотлари, адабий кечалар, учрашувларда фаол иштирок этиш лозимлиги тушунтирилиб, билимдонлар рағбатлантирилиб борилиши айтиб ўтилди.

Қорақалпоқ тили фан ойлиги тадбирлари ўқувчиларнинг билимларини, қизиқишларини янада оширмоқда.
Дилдора Қўчқорова, 1-сонли мактабнинг
қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶