16-сонли ИДУМда маънавият соати ўтказилди
18-ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кун муносабати билан туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 2-“А” ва “В” синфларида маънавият соати ўтказилди.
Ҳар бир синф ўқувчилари устозлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигига 28 йил тўлиши муносабати билан унинг тарихи ҳақида суҳбатлашди.
Ўқувчилардан Зулайҳо Қурбонбоева байроғимиз энига 250 см, бўйига 125 см ўлчамдаги, тўғри тўртбурчак шаклидаги мато бўлиб, ҳар бирининг эни 40 см келадиган, мовий оқ ва яшил чизиқларидан иборат эканини гапириб берди. Шу билан бирга ўқувчилар Ватанга бўлган муҳаббатини мана шу миллий байроғимизни тарифлаш орқали кўрсатишди.
2 -”В” синф ўқувчилари эса бу байрам тадбирни давом эттирган ҳолда ўзлари тайёрлаган саҳна кўриниши, шеърлари ва мусиқий чиқишлари билан барчани хушнуд қилди.
Бошланғич синф ўқитувчиларидан Манзура Алланиязова ва Сумбул Матназарова лар ўқувчиларга замонавий пед технологиялардан фойдаланган ҳолда янги усуллар билан дарс ўтиш маҳорати ва ўқувчиларнинг келажакда етук инсон бўлиши йўлида бор куч –ғайрати, саботини аямасликлари билан жамоа этиборини ва меҳрини қозонган.
Шукуржон Жуманиязова, 16- сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶