30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 05:27
Сиёсат 👁 700

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 75-СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 75-СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

2019 йил 23 ноябрь куни халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 75-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Мажлисни туман ҳокими Султонбой Йўлдошев очиб берди ва олиб борди.

Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир 6 та масала муҳокама қилинди.

Хусусан, кун тартибидаги биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Санжар Муратовнинг ҳисоботи тингланди.  

Таъкидланганидек, туманида жами 50 та кўп хонадонли уй-жойлар бўлиб, уларнинг 8 таси 2015-2018 йиллар оралиғида янгидан қурилган. Бундан ташқари, бугунги кунда 2 та 4 қаватли, 24 хонадонли уй-жойлар қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда кўп хонадонли уй-жойларга хизмат кўрсатиш мақсадида 3 та – “Давумов”, “Манғит бино таъмир”, Амударё бино таъмир” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари ташкил қилинди. Бугунги кунда ширкатлар томонидан кўп хонадонли уй-жойлардаги мумаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш чораларини кўриш, аҳолидан мажбурий бадал маблағларини йиғиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда тижорат банкларнининг кредит маблағларини ўз вақтида ундириш ишлари амалга оширилиб келмоқда.

Қолаверса, 2020 йил учун мўлжалланган дастур асосида 7 та кўп хонадонли уй-жойларда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Сессия мажлисидаги иккинчи масала – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Азиз Қурбониязовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, Амударё туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилнинг шу кунигача барча йўналишлар бўйича жиноятлар сони 22 тага камайган. Профилактика инспекторларнинг иш юритувидаги жиноят бўлиши мумкин бўлган 32 та иш бўйича тарафлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноятнинг олдини олишга эришилган. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар учун жами 6 минг 438 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда жарималар солинган.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган давлат дастурининг ижтимоий йўналишларда белгиланган вазифалари ижросини таъминлаш юзасидан туманда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала бўйича туман ҳокими ўринбосари Алишер Йўлдашев ҳисобот берди.

Таъкидланганидек, туманда аҳоли ижтимоий ҳолатини яхшилаш, саломатлигини тиклаш, бандлигини таъминлаш юзасидан қатор ишлар қилинмоқда. Хусусан, жорий йилда 5 та хусусий тиббиёт муассасалари ташкил қилиниб, ҳозирги кунда уларнинг сони 17 тага етди.

Шунингдек,  ҳисоботда хотин-қизларни ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди орқали 6 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ногиронлиги бўлган кам таъминланган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар уй-жой билан таъминлангани таъкидланди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан туманда сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати юзасидан туман ирригация бўлими бошлиғи Худаяр Қаландаров ҳисобот берди.

Таъкидланганидек, тумандаги сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида хўжаликлараро ва ички хўжалик каналларини тозалаш, улардаги гидрогтехник иншоотларни, гидропостларни таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиб, туман бўйича жорий йилда амалда 64 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар қазиб тозаланди. “Обод қишлоқ” дастури асосида хўжаликлараро “Бўзсув” каналининг 5 км қисмида давлат маблағлари ҳисобидан капитал реконструкция қилинди. 2020 йилда 150 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежовчи технлогияларини жорий қилиш режалаштирилди.

Ҳисоботда сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари ва уни жорий қилишнинг иқтисодий асослари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Сессия кун тартибидаги “Ер ажратиш, эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи доимий комиссия қарорини кўриб чиқиш ҳақида”ги масала бўйича туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Садуллаев ахборот берди.

Ахборотда таъкидланганидек, жорий йил туманимизда 15 минг 250 гектар майдонга чигит экилиб, давлатимиз хирмонига режадаги 32 минг 250 тонна ўрнига,  36 минг 669 тонна пахта ҳом ашёси этказиб берилиб, бу борадаги шартномавий режа 113,7 фоизга бажарилди.

Қолаверса, туманимиз ғаллакорлари шартномавий режаларини республикамизда олдингилар қаторида ортиғи билан бажариб, давлатимиз хирмонига 9 минг 749 тоннадан ортиқ дон топширди.

Кун тартибидаги сўнгги масала жорий йилги сайловлар ҳақида бўлди. Депутатлар тумандаги округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолигига янги номзодларни тавсия қилиш ҳақидаги қарорни бир овоздан маъқулладилар. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 1-Нукус ва 4-Амударё округ сайлов комиссияларига, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига ҳамда туман сайлов комиссиясига юборилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича музокараларда депутатлар, тегишли доимий комиссиялар аъзолари, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар сўзга чиқдилар. Билдирилган таклифлар, фикр ва мулоҳазалар инобатга олиниб, барча масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинли. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Чарос АРСЛОНОВА, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026