30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 10:16
Мақолалар 👁 694

МЎЙНОҚ ТААССУРОТЛАРИ

МЎЙНОҚ ТААССУРОТЛАРИ

Туман Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва касаба уюшмаси Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллига биз - тиббиёт ходимлари учун муносиб совға ҳозирлади: Байрам таътилида биз учун Мўйноққа саёҳат ташкил қилиб беришди. Сафаримизни замонавий, икки салонли “Юпенг” автобусида амалга оширдик. Ўн икки соат давом этган саёҳатда бутун умримизга татигулик маънавий озуқа олдик. Ватанимизга муҳаббатимиз ошди.
XX аср фожеаси бўлган Орол денгизини кўриш ҳаммани қизиқтиради. Шу боис Орол бўйида кўрганларимни, ҳис қилганларимни бадиа тарзида ёзишга қарор қилдим. Ёзганларим ўқувчиларга маънавий озуқа беришидан умидворман.

Саёҳатимиз байрамона безатилган, Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳридан бошланди.

Биз пойтахтнинг гўзал, ораста кўчасидан ўтиб. Хўжайли туманига ўтдик.

 Хўжайли - Қўнғирот икки томонлама бетон йўли ўзининг кенг ва равонлиги билан ҳайратга солди кишини. Қўнғирот-Мўйноқ йўли эса таъмирталаб бўлиб қолибди: бузилган, ўнқир-чўнқир жойлари бор.

Узоқ йўл юриб, ниҳоят, Мўйноқ шаҳрига кириб бордик ва йўл азобини тезда унутдик. Чунки кўрганларимиз дилимизни яйратди. Ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос қиёфаси бўлади. Мўйноқ ҳам узоқ йўлимиз поёнида ўзига хос гўзал ва мафтункор қиёфада кўз ўнгимизда гавдаланди.

Узоқдан баланд тепалик кўринди. Тепалик устига бир ёдгорлик ўрнатилган экан, оқ елканли кема. Тепалик атрофида хитой деворини эслатувчи тик жарлик – денгиз соҳили. Бизни шу тепаликка бошлашди. Бу тепалик авваллари Мўйноқнинг порти бўлган жой экан. Шу жойда 1960 йилгача бандаргоҳ бўлган, одамлар шу жойдан кемаларга ўтирган экан. Ҳозир бу  бандаргоҳ йўқ, лекин унинг ўрнида замонавий бино қурилган. Ойнаванд бино тепасида икки айвонли минора қад ростлаган.

Биз минора тепасига чиқиб атрофни томоша қилдик. Бу ер ўзига хос сайёҳлар ошёни экан. Атроф қамишдан ясалган тўсиқ девор билан ўралган, бешта чиройли, оппоқ ўтов, фаввора ва ҳовузи ҳам бор, ёзги шийпон қурилган. Шу шийпон ва ўтовларда сайёҳлар тамадди қилиб олишлари, ҳордиқ  чиқаришлари мумкин.

Бизга ҳам 50 кишилик дастурхон безатилибди. Тамадди қилиб олгач,  тепаликдаги қадим жарни томоша қилдик. Сал нарида янги замонавий “Орол тарихи” музейи қад ростлаган. Тепалик уч томондан жар билан ўралган. Олдин бу жойлар денгиз бўлган, жарда унинг тўлқинларининг изи қолган.

Тепаликнинг баландлиги тахминан 300 метрга, узунлиги 600 метрга тенг.

Тепаликдан денгизга тушиш учун замонавий темир конструкцияли зинапоя ясалган. Зина пиллапояларидан пастга - Орол денгизига туша бошлаймиз.

Мана денгиз туби: у ерда ўнта кема қумга кўмилиб турибди, занг босиб, илма-тешик бўлиб кетган, фақат склети қолган кемалар. Атрофида чиғаноқ сочилиб етибди.

Тепага қараймиз - соҳил тепасида оқ елканли кема виқор билан қад ростлаб турибди. Юқорига шошиламиз, ўша кема ёнига ошиқамиз!

Ёдгорликнинг кема қисми Орол денгизининг 1960 йилдан кейинги аҳволида сўз очади. Орол қуриган, аммо умидсизликка  тушмайди, оппоқ елкан денгизнинг қайтишига ишончни билдиради.

Ёдгорлик пойида тошга уч тилда: инглиз, рус ва ўзбек тилида лавҳалар битилган. Ўша лавҳаларни ўқиймиз: “У бу ерга ҳар куни келарди, ҳар куни келиб унинг қайтишини кутарди, у эса келмасди. Бу аҳвол узоқ йиллар давом этарди. У эса ҳар куни “У келади” дейишдан чарчамасди “У келади, у албатта келади!”. Жуда сирли лавҳа, мавҳум лавҳа, уни ўқиган сайёҳнинг боши қотиши аниқ: “Ким кимни кутмоқда?” лекин атрофдаги манзараларнинг ўзи сайёҳни бу сирдан огоҳ қилади: мўйноқлик кекса балиқчи денгиз соҳилига келиб денгиз қайтишини садоқат билан кутди. Фожеа рўй бериб, ҳамма шаҳарни ташлаб кетганда ҳам кекса балиқчи қолган, унинг чайласи ва иккита кемаси ҳамон сақланмоқда. Орадан йиллар ўтиб, кекса балиқчи бу ёруғ оламни тарк этди, аммо унинг авлодлари ҳали-ҳануз соҳилга келиб, қирғоқни тарк этган Оролга кўз тикади: “У келади” дейди. Биз ҳам бу махзун ҳикоя таъсирида уфққа туташиб кетган тақир кенгликларга тикиламиз “У келади!” деймиз.

Мўйноқ мўъжизакор гўша. Қуриган Орол қолдирган ялангликлар шунчаки чўл эмас, у планетамиздаги ҳеч бир чўлга ўхшамайди. Бу ерда ўзига хос сирли воқеалар бўлиб туради. Мана ҳозир ҳам бир нечта жойда ҳаво гирдоблари, тўзонлар пайдо бўлаётганини кўраяпмиз. Улар гоҳ у жойда, гоҳ бу жойда пайдо бўлмоқда. Баъзан қўшилиб, қуюқ, тутун бўлиб, кўкка ўрламоқда.

Баъзилар бундай ҳодисани Орол руҳи, кекса балиқчи руҳи кезиб юрибди деб ҳисоблашди.

Тепаликда акс этган қуриётган Орол, кема ва оқ елкан дуога очилган қўл рамзидир гўё.

Мўйноқликлар Оролнинг қайтишига ишонишади. Инсон ва денгиз  руҳи кезиб юрган бу ҳудудда бўлган ҳар бир киши бу дуога қўшилади: “У қайтади”, дейди, “у қайтсин”, дейди.

Куннинг иккинчи ярмида биз янги Мўйноқни кўрдик, экология музейида бўлдик.

Бу музейнинг бир қисми  очиқ осмон остида жойлашган экан. Биринчи экспонат қуриётган Орол: қуриган ҳовуз, ҳосил бўлган қоялар, ўлган балиқлар, атрофдан қочиб бораётган туялар, учиб кетаётган қушлар. Навбатдаги экспонатда чарақлаб турган қуёш – бу эртанги кунга ишонч, истиқболга ишонч. Энди бошқа манзаралар  бешта антиқа ўтов: атроф эшиклари ойнаванд. Бу ўтовларда турли хил экспонатлар қўйилган, Оролнинг тирик табиати, Оролбўйи халқларининг маданияти. Бу экспонатларни ўтов ичига кирмасдан ҳам томоша қилиб ўтиш мумкин. Кейинги экспонат Оролнинг келажаги: суви тўлган, пўртана бўлиб мавжланиб турган ҳовуз.

Мафтункор Орол, жўшқин Орол! Экология музейи ичига кирамиз, замонавий  залда Орол ва Оролбўйининг кечаги ва бугунги куни акс этган. Девордаги мониторларда Орол денгизи ҳақдаги барча маълумотлар жонли акс эттирилмоқда. Экология музейидан чиқиб “Мўйноқ сити” бўйлаб сайр қилдик. Маданият маркази, Мўйноқ текстил комбинати, балиқ  комбинати, стадион, амфитеатр, ҳамма қурилишлар ўз  ниҳоясига етган, замонавий жиҳозланган. Ҳамма жой ям-яшил: арчалар, гуллар, чаманзор. Фавворалар кўнгилингизга янада жўшқинлик солади. Чексиз саҳрода гўзал келинчакдек ясаниб ётган Мўйноқ кўчаларини кезиб, кўнглимда бир шеър туғилди.

Кўзи юмилган Орол
Давр-у давронинг келди.
Сўраб келган эдим ҳол,
Шодландим, кўнглим тўлди.

Бу ишларнинг бошида,
Турган экан Юртбошим.
Умринг ўтар осуда,
Ҳолинг сўрар қардошим.

Булоқларинг кўз очиб,
Оби-ҳаёт таратар.
Бугун бағринг ям-яшил,
Кўрган кўзни яйратар.

Қумга кўмилган кема,
Сув юзини кўражак,
Булар тўю-тантана,
Орол сувга тўлажак!

Ял-ял яшнаган Мўйноқ,
Оролга юз чаяжак.
Интилганга толе нақд,
Сеникидир келажак.

Эй Ҳайратий, Мўйноқнинг,
Гул юзига боқиб қўй.
Мўйноқ – Орол тўйига
Янги қўшиқ тўқиб қўй!

Тожибой ДЎСАНОВ, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026