12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:55
Жамият 👁 628

Мўйноқ экология музейида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб тадбир ташкил қилинди

Мўйноқ экология музейида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб тадбир ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Оролбўйининг энг чекка ҳудудларида ҳам ўзгача кўтаринкилик, фахр ва ифтихор руҳида нишонланмоқда. Ана шундай маънавий юксак руҳдаги тадбирлардан бири байрам арафасида Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи филиали — Мўйноқ экология музейида ташкил этилди. Ушбу маънавий-маърифий учрашув ёш авлод билан ҳарбий хизматчилар ўртасида жонли мулоқот майдонига айланиб, ватанпарварлик ғояларини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этди.

“Чўққиларда ҳилпирасин Ватан байроғи” мавзусида ўтказилган тадбир нафақат байрам тантанаси, балки ёшлар учун ўзига хос ватанпарварлик дарси вазифасини ўтади. Унда Мўйноқ туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабининг “Жасорат” махсус синф ўқувчилари ҳамда ҳудудда жойлашган стратегик аҳамиятга эга Махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси ва ихтисослаштирилган табиатни тиклаш батальони ҳарбий хизматчилари иштирок этдилар. Бу эса тадбир мазмунига янада салмоқ ва амалий руҳ бағишлади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мадҳиялари садолари остида бошланди. Давлат мадҳияси — мустақиллик, эркинлик ва миллий ғурур рамзи сифатида ёш авлод қалбида Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлайди. Мадҳия янграган онларда иштирокчиларнинг юзларида фахр, кўзларида эса келажакка ишонч акс этди. Зеро, мадҳия ҳар бир фуқарони Ватан тақдирига дахлдор эканини ҳис эттирувчи муқаддас қўшиқдир.

Тадбирнинг айнан Мўйноқ экология музейида ўтказилиши эса чуқур рамзий маънога эга. Бу maskan бир томондан Орол денгизининг оғриқли тарихи ва инсон фаолиятининг табиатга таъсирини ёдга солса, иккинчи томондан, тадбирда иштирок этган “Табиатни тиклаш батальони” ҳарбий хизматчилари бугунги кунда Оролнинг қуриган тубида “яшил қоплама”лар барпо этиб, экологик фалокат оқибатларига қарши мардонавор кураш олиб бораётганликларини намоён этди. Бу эса “Ватан ҳимояси” тушунчаси фақат қурол билан эмас, балки меҳнат, масъулият ва фидойилик билан ҳам амалга оширилишини яққол кўрсатди.

Байрам дастури давомида мактабнинг “Жасорат” синфи ўқувчилари ўз истеъдодларини намоён этдилар. Улар ижро этган Ватанни мадҳ этувчи жанговар руҳдаги қўшиқлар, миллий рақслар ва саҳна чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. Ўқувчиларнинг ҳарбийча интизоми, ўзларига бўлган ишончи ва чиқишлардаги жипслиги уларнинг келажакда ҳарбий соҳани танлашга бўлган қизиқиши юқори эканлигидан далолат берди.

Учрашувнинг энг қизиқарли қисми ҳарбийлар ва ўқувчилар ўртасида ташкил этилган викторина бўлди. Ўзбекистон тарихи, буюк саркардаларимиз ҳаёти ва ҳарбий хизматга оид саволлар ёшларнинг билим савиясини синовдан ўтказди. Қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлган савол-жавоблар жараёнида фаол иштирок этган ўқувчилар ва ҳарбийлар музей маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Ушбу маънавий-маърифий тадбир ёшларда Миллий Армиямизга бўлган фахр туйғусини янада ошириш, уларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматнинг шарафли ва масъулиятли бурч эканлигини чуқур ҳис этишларига хизмат қилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026