“КИТОБХОНЛИК БАЙРАМИ” БЎЛИБ ЎТДИ
Маълумки, мамлакатимизда китобхонликка катта эътибор берилмоқда. Билимдон китобхонлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланмоқда. Чунки китоб билан ошно бўлган инсонларнинг маънавий бойлиги ошади, дунёқараши, фикрлаш қобилияти кенгаяди, уларнинг қалбида эзгулик уйғонади. Бир неча йилдирки, ёшларни китобхонликка жалб қилиш долзарб мавзу бўлиб келмоқда. Шу мақсадда “Китобхонлик байрами” тадбири ўтказилмоқда.
Туманимиздаги 69-сонли мактабда ҳам “Китобхонлик байрами” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирнинг мақсади китобхонликни тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, маънавий таҳдидларган нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш эди.
Тадбирда 4-11 синфлар ўқувчилари иштирок қилишди. Ҳар бир синф битта асарни танлаб олиб, ушбу асарни саҳналаштиришди ва ўзлари танлаган асар муаллифи ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳам қисқача маълумот беришди. Мактаб ўқувчиларининг тайёрлаган рақс ва қўшиқлари тадбирнинг янада қизиқарли бўлиб ўтишига асос бўлди.
Ушбу тадбирга мактаб кутубхоначисининг ташаббуси билан “Бир фарзандга – уч китоб” акцияси ҳам қўшилиб, ота-оналар ҳам жалб этилди. Китоб савдоси ташкил этилиб, ота-оналар фарзандларининг қизиқишларига қараб, китоблар олиб беришди.
Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан Фахрий ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирланди. Бу ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини оширишга таъсирини кўрсатмай қолмайди.
Тадбирни мактаб маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари, мактаб кутубхоначиси, она-тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, синф раҳбарлари ҳамкорликда тайёрлашди.
Юлдузхон Саидмурадова,
69-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶