Мактаб кутубхонасида “Китоб – комиллик манбаи” мавзусида тадбир ўтказилди
Муҳтарам Президентимиз белгилаб берган 5 та муҳим ташаббусдан асосий мақсад – келажагимиз эгалари бўлган ёшларни билимдон, иқтидорли, етук инсонлар қилиб тарбиялашдир. Ёшларни кўпроқ китоб ўқишга жалб этиш, қизиқишлари асосида касб ёки ҳунарга йўналтириш, истеъдодларини юзага чиқариш жуда муҳим ҳисобланади.
Бу борада бизнинг 1-сонли мактабимизда барча имкониятлар мавжуд, шарт-шароит яратилган. Беш ташаббуснинг тўртинчиси – ёшлар маънавиятини юклсатириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдир. Ўқувчиларни бадиий адабиётга қизиқтириш мақсадида мактабда мутолаа тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган, турли табдирлар, китоблар кўргазмаси ташкиллаштирилиб борилади.
Мактабимизда “Китоб – комиллик манбаи” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни мактаб кутубхоначиси Турсуной Каримбоева мактаб ўқувчилари билан биргаликда тайёрлади. Мактабнинг 5-,7-,8-синф ўқувчилари тадбирда жуда фаол иштирок этдилар. Китобхон ва илғор ўқувчилардан Дилнура Файзуллаева ва Асалой Абдуллаевалар бошловчилик қилиб, даврани чиройли олиб боришди. Ўқувчилар китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, аҳамияти ҳақидаги ҳикматли сўзларни, шеърларни ифодали ижро этдилар. Китобхонлик ва унинг ҳаётдаги муҳим ўрни ҳақида тайёрлаган саҳна кўринишини ҳам намойиш қилишди.
Мен барча ёшларни китоб ўқишга, китобга меҳр қўйишга чорлаб қоламан. Зеро, инсон учун китобдан яхши, садоқатли дўст йўқ. Китоб – инсон учун комиллик манбаидир.
Дилдора Қўчқорова, 1-сонли мактабнинг
қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶