29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 20:59
Фан ва таълим 👁 507

36-сонли мактабда адабий кеча ўтказилди

36-сонли мактабда адабий кеча ўтказилди

Таълим мазмунини такомиллаштириш, фанларни ўқитишда юқори самарадорликка эришиш, ўқитувчиларга амалий ва методик ёрдам беришни мунтазам йўлга қўйиш мақсадида мактабларда ҳар ойда фан ойликлари ташкил қилинади.

Ўтган ойда тумандаги барча умумтаълим мактаблари қатори 36-сонли мактабда ҳам қорақалпоқ тили фан ойлиги ўтказилди ва қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар ташкиллаштирилди. Ойлик давомида очиқ ўқув машғулотлари, фанга доир кўрик-танловлар, қорақалпоқ ёзувчи-шоирлари ижодига бағишланган адабий кечалар ўтказилди. Бу жараёнлар янги маълумотлар билан тўлдирилиб, таълим олувчиларнинг билимлари мустаҳкамланди. Кириш тестлари, диктант ва иншолар олиниб, ҳар бир ўқувчининг билим самарадорлиги аниқланди.

Яқинда мазкур фан ойлиги якунига бағишланган адабий кеча ўтказилди. Қорақалпоқ адабиёти намояндаларининг бадиий асарлари асосида тайёрланган кечани мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Сарвар Қутлимуродов очиб берди. 

Мактабнинг қорақалпоқ тили фани ўқитувчилари Зейнигул Сейтимова, Салтанат Сейтимова, Мақсуда Отажонова, Нилуфар Алланиёзова, Насиба Одиловалар томонидан ташкиллаштирилган ушбу кечада ўқувчилар фаол иштирок этдилар.

Кечада бошловчилар дастлаб миллатга хос бўлган қадимий анъаналар, урф-одатлар ва қорақалпоқ тилининг ниҳоятда жозибали, маънодош сўзларга бой тил эканлиги,  халқ оғзаки ижоди намуналари, шу тилда яратилган бадиий асарларнинг қадр-қиммати, 1989 йил 1 декабрь санасида қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг тарихий аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Ундан ташқари, Қорақалпоғистонда ўзбек тили билан биргаликда давлат тили мақомида келаётган қорақалпоқ тилида таълим берилаётган мактаблар, ушбу тил ўргатилаётган олий ўқув юртлари, бошқа вилоятлардаги шу тилда сўзлашувчи эллар ҳамда юртимиздаги уни ўрганишга бўлган эътибор ҳақида ўқувчилар фахр билан сўзлалар. Шундан сўнг, ўқувчилар қорақалпоқ шоирлари ижодига мансуб шеърларни ифодали ўқиб, ёд айтиб берди.

Кеча давомида қорақалпоқ халқ эртаги асосида тайёрланган саҳна кўриниши намойиш этилди. Ўқувчилар ижобий ва салбий эртак қаҳрамонларини маҳорат билан ижро қилдилар ва уларнинг турли воқеаларга бой саргузаштларини, эртаклар доим яхшилик билан тугашини, эзгуликка етаклашини кўрсатиб бердилар.

Эртакдан сўнг тақдим этилган дилрабо қўшиқ ва шўх рақслар томошабинларга янада кўтаринки кайфият улашди.  Pаққоса қизлар “Бизинг елдинг қизлари” қўшиғига, йигитлар эса “Чағала” қўшиғига рақсга тушди. Йигит ва қизлар ижросидаги қорақалпоқча айтишув, “Айсенем”, “Кел гулим” қўшиқлари барчага завқ бағишлади. Ўқувчилар бу чиқишлари билан қорақалпоқ миллий маданиятининг нақадар бой ва сержило эканини амалда кўрсатиб бердилар.

Адабий кечада ва қорақалпоқ тили фан ойлиги давомида фаол қатнашган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026