Участкалар сайловга тайёр!
Мамлакатимиз муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтадиган сана тобора яқинлашмоқда.
Айтиш мумкинки, сайловлар мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг дастур ва режалари нечоғлик ҳаётийлигини, қолаверса, юртдошларимизнинг амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга ҳаққоний муносабатини ҳам кўрсатиб беради. Ҳар бир сайловчининг ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англаган ҳолда бу сиёсий жараёнда фаол иштирок этиши сайловларнинг қонуний асосда ўтишини таъминлайди.
Шу боисдан ҳам туманимизда ташкил этилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари мунатазам олиб борилаяпти.
Чойкўл Маданият маркази биносида жойлашган 127-сонли участка сайлов комиссияси таркиби 11 кишидан иборат. Комиссия аъзолари ҳудуддаги 1 минг 401 нафар сайловчилар билан мунтазам иш олиб боришмоқда. Хонадонма-хонадон юриб, аҳоли хатловдан ўтказилди ва уларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилди. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси ўзига бириктирилган ҳудуддаги сайловчиларни сайлов қонунчилигимиздаги янгиликлар билан таништириб, сайлов кунида ўзларининг энг муносиб деб билган номзодларига овоз бериши уларнинг фуқаролик бурчи эканлигини тушунтирдилар.
Ҳозир сайлов участкасида тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирган. Бинода сайлов жараёнини ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Овоз бериш кабиналари, қутиси, сиёсий партиялар кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари учун жой ҳозирланган. Участкада тиббиёт хонаси ҳам ташкил этилган. Сайловга доир тарғибот материаллари жой олган бурчакка депутатликка номзодларнинг плакатлари ҳам ўрнатилган.
86-сонли участка сайлов комиссияси 82-сонли мактаб биносида жойлашган. Мазкур бинода сайловлар кунида 2 минг 150 нафар сайловчилар ўзларининг муносиб номзодлари учун овоз беришади. Ушбу жараённи тартибли, ҳаққоний, сайловчилар фаоллигида ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилди. Сайлов участкаси сайлов қонунчилигимизга оид материаллар, участка сайлов комиссияси фаолияти тўғрисида ахборот берувчи стендлар билан безатилган. Бинода сайловчиларнинг овоз бериш кабиналари, сайлов қутиси, сиёсий партиялар кузатувчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун барча шароитлар яратилган.
Сайлов участкаси ҳудудидаги аҳолининг ягона электрон рўйхати шакллантирилиб, улар билан мунтазам иш олиб борилаяпти.
Участка сайлов комиссияси аъзоларининг унумли ишлаш учун барча шароитлар яратилган. Сайловчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида 15 нафар комиссия аъзолари тинимсиз иш олиб боришаяпти. Ҳар куни участкага келиб сайловларга доир саволлар билан мурожаат қилаётганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.
2019 йил 22 декабрь. Ўтаётган дақиқалар бизни ушбу санага – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман Кенгашига сайловлар кунига тобора яқинлаштирмоқда.
Халқимиз овоз бериш жараёнида янги қабул қилинган сайлов Кодексига мувофиқ жамоатчилик назорати, очиқлик ва ошкоралик таъминланишига ишонади.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶