30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:32
Сиёсат 👁 541

Депутатликка номзодлар сайловчилар билан учрашди

Депутатликка номзодлар сайловчилар билан учрашди

Сайлов демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ҳаёти, жамият ва давлат бошқарувида, давлат ҳокимиятини шакллантиришда бевосита иштирокининг асосий шаклидир.

Яқинлашиб келаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари шаҳар ҳамда туман кенгашлари депутатлигига сайлов жараёнига тайёргарлик ишлари қизғин тус олмоқда. Партиялардан кўрсатилган номзодлар ҳамда уларнинг ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашувлар, йиғилишлар ташкил қилишмоқда. Бундай учрашувларда сайловчилар номзодларнинг таржимаи ҳоллари ҳамда сайловолди дастурлари билан танишмоқдалар. Қолаверса, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишмоқда.

Туманимизда шундай тадбирлардан бири 13 декабрь куни Чойкўл маданият уйида бўлиб ўтди. Учрашувда 26-Чойкўл сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либера-демократик партиясидан кўрсатилган номзод – туман ҳокими Султонбой Йўлдошевнинг ишончли вакили Муқаддас Бекназарова, “Миллик тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Раҳматулло Матқурбонов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Сайёра Жумаммуратова, “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳодир Ражабов ҳамда унинг ишончли вакили Санобар Нурмонова, Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Шукурулло Юсуповлар иштирок этдилар.

Учрашувда номзодларнинг ишончли вакиллари сўзга чиқиб, уларнинг меҳнат фаолияти ва сайловолди дастурлари ҳақида маълумотлар берди. Номзодлар эса ўз маърузаларида келгусида амалга оширижак ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда сайлов ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, сайлов тўғрисидаги қонунлар ва бошқа ҳужжатларда ўз ифодасини топган. Шунингдек, ушбу қонун ҳужжатларида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи умумий, тенг, тўғридан тўғри ва яширин овоз бериш принциплари асосида амалга оширилиши белгиланган.

Сайлаш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси 2-бандига биноан, 18 ёшга етган барча Ўзбекистон фуқаролари эгадирлар. Тенг сайлов ҳуқуқи деганда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг овоз беришда иштирок этиши тушунилади.

Жорий йилги сайловларни ҳам Конституция, Сайлов Кодекси ва қонунларда кўрсатилган тамойиллар асосида, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ўтказиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Чойкўл овулида ўтказилган учрашув ҳам сайловчиларнинг номзодлар фаолияти билан яқиндан танишишлари ҳамда уларнинг сайлов қонунчилигидан хабардорлигини оширишда муҳим восита бўлди. Сайловчилар мазкур сиёсий жараённинг аҳамияти ҳамда сайлов тизими ҳақида керакли маълумотларга эга бўлибгина қолмай, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Номзодлар сайловчиларни мамлакатимиз тарихида муҳим ўрин тутадиган сиёсий жараёнда ўз сисёсий ҳуқуқларидан оқилона фойдаланган ҳолда фаол иштирок этишга чақирди. Зеро, сайловларда ҳар бир сайловчининг овози муҳим аҳамиятга эга.

Чарос АРСЛОНОВА, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026