“Конститутция –бахтимиз қомуси” мавзусида тадбир ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги юртимизда кенг нишонланди.
7 декабрь куни 13-сонли умумтаълим мактабида ҳам ушбу муҳим сана муносабати билан “Конститутция – бахтимиз қомуси“ мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни мактабнинг 10-синф ўқувчилари Дилшодбек Тиловбоев ва Моҳинур Ражаповалар олиб бордилар. Мактаб директори М.Ҳайбуллаев тадбирни очиб берди ва барчани байрам билан табриклади. У ўз сўзида қомусимизда белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида батафсил сўзлади. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Ҳайтаков, мактаб психологи Э.Юсупов, тарих фани ўқитувчиси Б.Саидовлар ҳам ўқувчиларни байрам билан табриклади. Тарих фани ўқитувчиси Б.Саидов Конституциядаги моддаларга умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий амалиёти ҳамда ўзбек давлатчилиги анъаналари, миллий урф-одатларимиз, буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ва инсонпарварлик ғоялари чуқур сингдирилганлигини айтиб ўтди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари ватанимизни, асосий қомусимизни мадҳ этувчи шеърлар, саҳна кўринишлари, қўшиқлар ва рақслар ҳам намойиш этдилар.
Азиза Аҳмедова,
13-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶