13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:43
Жамият 👁 2,334

Одамийлик

Одамийлик

Яхшиларнинг бори яхши-да!

Одатдагидек ўқишдан қайтаётгандим. Мендан ўн-ўн беш қадам олдинда бошланғич синфлар ўқувчилари бўлса керак, папка осган кичкина болалар боришарди.

Йўл сирпанчиқ, кун совуқ. Устларидаги қалин кийимлари юришга бироз ноқулай эдими, болаларшошилмас, нималар ҳақдадир гаплашиб боришарди. Шунда улардан бирининг оёғи тойиб, йўлак ўртасига чалқанча йиқилди. Ёнидагилар гап билан бўлиб, унинг қандай йиқилганини ҳам сезмай қолишди.

Мактаб ўқувчиси бўлса ҳам бола болалигига бордими ё бирон жойи оғридими, ўрнидан туришга ҳаракат қилиш ўрнига йиғлаб юборди.

Шу пайт йўлдан кесиб ўтиб, йўлакка етган бир онахон дарров болани ўрнидан турғазди. Устларини қоқиб, папкасини елкасига осди.

- Вой, болам-эй, - деди ачиниб. – Ўзинг яхши болага ўхшайсан-у, эҳтиёт бўлиб юрмабсанда.

Аёл болани ўзига қаратди.

- Нечанчи синфсан? – йиғидан чалғитиш учун сўради. Ҳамон ҳиқиллашдан тўхтолмаётган бола ўрнига ёнидагилар чувиллашди:

- Иккинчи синф, иккинчи.

- Сен яхши ўқисанг керак-а, юзларинг айтиб турибди яхши бола эканингни, - деди онахон болани овутиш учун.

Боланинг совуқдан, йиғидан қизарган юзларига табассум ёйилиб:

- Ҳмм, - деди бошини силкиб. Шунда унинг кўзлари қувончдан чақнаб кетди. Болаларга эҳтиёт бўлиб кетишни тайинлаб, аёл ўз йўлига бурилди. Бола мамнун жилмайиб хайрлашди. Бу мамнунлик онахон унинг яхши бола эканини тополгани учунмиди, бола қувониб кетди. Менинг ҳаётимда ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлгани ёдимга тушди.

Мактабга эндигина борган кунларим эди. Икки чақиримча масофа чарчатдими ё куннинг иссиғими, ҳарқалай уйимизга яқин қолганида йўл ўртасига ўтириб йиғлаганман. Ўшанда бир қиз кимнинг қизисан, нега йиғлаб ўтирибсан, деб овутиб уйга олиб келиб кетган. Мен отамнинг онамнинг исмларини айтганимда:

- Ўзимнинг синглим экансан-ку, - деганди кулиб. Мен ростданам қариндошимга дуч келдим, деб қувониб, етаклашиб уйга келганман. Онам қайта-қайта раҳмат айтиб мени олиб қолди. Бир нотаниш қизнинг мени уйга етолмай йўлда йиғлаб ўтирганимда гоҳ кўтариб, гоҳ етаклаб олиб келиб кетганини неча кунгача қувониб кўшниларга айтиб юрди.

Орадан мана неча йиллар ўтиб кетди. Ўша воқеа ҳамон эсимда, худди ҳозиргина рўй бергандек, кўп эслайман. Ҳар сафар эслаганим сайин кўнглим ёришиб, қувониб кетавераман. Яхшилик яхши-да, яхшиларнинг ҳам бори яхши-да.

Азиза ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026