30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 05:27
Сиёсат 👁 768

САЙЛОВЛАPГА ПУХТА ТАЙЁPГАPЛИК КЎPИЛДИ

САЙЛОВЛАPГА ПУХТА ТАЙЁPГАPЛИК КЎPИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 1-Нукус ва 4-Амударё округ сайлов комиссиялари қарорларига асосан Амударё тумани ҳудудида тузилган сайлов участкаларида айни кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик жараёни тўлиқ якунига етказилди.

Туманимизнинг Қиличбой овулидаги 15-сонли мактаб биносида жойлашган 95-сайлов участкасида ҳам сайловолди тайёргарлик ишлари Ўзбекистон Pеспубликасининг сайлов Кодекси талаблари даражасида ташкил этилди.

Бу ерда участка сайлов комиссиялари аъзолари ва комиссия раиси хонаси, сайловчиларнинг яширин овоз беришлари учун овоз бериш хоналари ажратилиб, жиҳозланди, етарли миқдорда кабиналар ўрнатилди.

Бу ерда фаолият кўрсатаётган участка сайлов комиссияси ҳам ўз ваколати доирасида сайловолди тайёргарлик ишларини тўла-тўкис якунига етказди. Комиссия аъзолари 1 минг 269 нафар сайловчиларнинг яшаш жойларида бўлиб, сайловчиларнинг ягона электрон базасидаги маълумотларга аниқлик киритдилар.

Шунингдек, барча вакиллик органларига депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастурлари билан аҳолининг яқиндан танишишларига имкониятлар яратиб берилди.

Участка сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва  туман Кенгаши депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан 4 марта учрашувлари ўтказилди. Жорий йилнинг 11-13 декабрь кунларида сайлов участкасида участка сайлов комиссияси аъзоларининг ўқув-семинари ташкил этилди.

Участка сайлов комиссияси чақирув қоғозлари орқали аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида ўз вақтида хабардор қилди. Айни вақтда комиссия аъзолари 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган муҳим ижтимоий-сиёсий жараённи қонун талаблари асосида ташкил қилишнинг барча чораларини кўрдилар.

***

Туманимизнинг Холимбег овулидаги 17-сонли умумтаълим мактабида жойлашган 101-сайлов участкасида ҳам барча сайловолди тайёргарлик ишлари Ўзбекистон Pеспубликасининг сайлов Кодекси асосида ташкил этилди.

Айни кунда мазкур участкада раис, унинг ўринбосари, котиб ва 10 нафар аъзодан иборат участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатаяпти.

Участка сайлов комиссияси жойлашган бино тегишли тарзда жиҳозланиб, бинога Ўзбекистон Pеспубликаси ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Давлат байроқлари, Давлат герблари ва сайлов участкасининг тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳалар ўрнатилди.

Участка сайлов комиссияси белгиланган муддат ичида сайловчилар рўйхатини тузиб, уни сайловчиларнинг танишиб чиқишлари учун қулай бўлган жойга илиб қўйди. Шунингдек, сайловолди тарғиботи даврида сайлов участкасида ҳамда участка ҳудудидаги бир неча жойларга Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурлари акс эттирилган плакатлар ўрнатилди. Шу орқали сайловчиларнинг депутатликка номзодлар ҳақидаги маълумотлар билан танишишига имкониятлар яратилди.

Сайловолди тарғиботи даврида барча вакиллик органларига сиёсий партиялар томонидан депутатликка кўрсатилган номзодлар билан сайловчиларнинг 3 марта учрашувлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 11-14 декабрь кунлари сайлов участкасида участка сайлов комиссияси аъзоларининг ўқуви ташкил этилиб, уларга сайлов жараёнида амалга ошириладиган ишлар бўйича кенг турда тушунчалар берилди.

Участка сайлов комиссияси айни кунгача 2 минг 288 нафар сайловчига чақирув қоғозларини тарқатиб, уларни сайлов куни ва сайлов ўтказиладиган жой тўғрисида барвақт хабардор қилиб қўйди.

***

Туманимизнинг Дўрман овули ҳудудидаги 84-сонли мактабда жойлашган сайлов участкасида фаолият кўрсатаётган участка сайлов комиссияси аъзолари ҳам сайловга тайёргарлик ишларини тўлиқ якунига етказдилар.

Айни кунгача сайлов участкасида яширин овоз бериш кабиналари, кузатувчилар учун алоҳида жойлар тахт қилиб қўйилди. Сайловолди тарғиботи даврида участкага ташриф буюрган кишилар сайловга доир плакатлар, депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурлари, шунингдек, сайловчилар рўйхати билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Шу кунгача сайлов участкасида Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва туман Кенгаши депутатлигига номзодлар билан сайловчиларнинг 7 марта учрашувлари ташкил этилди. 2 марта участка сайлов комиссияси аъзоларининг ўқуви ташкил этилиб, сайлов жараёнида бевосита иштирок этувчи масъуллар Ўзбекистон Pеспубликасининг сайлов Кодекси билан яқиндан таништирилди.

104-сонли сайлов участкасида овоз берувчи 1 минг 564 нафар сайловчига чақирув қоғозлари топширилиб, улар сайлов куни ва сайлов ўтказиладиган жой ҳақида барвақт хабардор қилинди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026