14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:10
Жамият 👁 3,223

“СОFЛОМ БОЛА ЙИЛИ” янгиликлари

“СОFЛОМ БОЛА ЙИЛИ” янгиликлари

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

13 март куни Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан Республика семинари ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган ушбу семинарда туманлардаги хотин-қизлар қўмиталарининг раислари, битирувчи қизларни ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий штаблар раҳбарлари, туманимиздаги касб-ҳунар коллежлари директорлари ва коллеж битирувчилари иштирок этдилар.

Семинарни туманимиз ҳокими Ражаббой Йўлдошев очди ва олиб борди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи қизларини ишга жойлаштириш бўйича яратилган тизим афзалликлари ва ушбу тизимнинг самарали ишлаши учун зарур чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди.

Айтиш жоизки, жорий йилда туманимиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини 2894 нафар ўқувчилар, шу жумладан 1397 нафар қизлар тамомлайдилар. Битирувчиларни, айниқса қизларни иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида махсус штаблар олдида турган долзарб масалалар муҳокамаларнинг диққат марказида бўлди.

Шунингдек, семинарда хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятига доир бошқа масалалар хусусида ҳам фикр алмашилди.

 

Депутат сайловчилар билан учрашди

Жорий йилнинг 4 мартидан 17 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги сайловчилари билан учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 62-моддасига мувофиқ ўтказилаётган ушбу учрашувларда Парламент ҳаётига оид янгиликлар тўғрисида маълумот берилмоқда.

Туман ҳокимлигида Қонунчилик палатаси депутати Назира Матёқубова иштирокида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам айнан шу жиҳатлар ўз ифодасини топди.

Таъкидланганидек, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан депутатлар муҳокамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Депутат ўз сўзида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари миллий давлатчилигимиз ва сиёсий тузумни янада мустаҳкамлашда, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

Шунингдек, Амударё транспорт касб-ҳунар коллежида ҳам шу каби учрашув ўтказилиб, унда ёшларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув коллежда ўтказилаётган Наврўз байрами тантаналарига уланиб кетди.

 

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

13 март куни туман ҳокимлиги биносида ёшларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш масаласида туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши, Ҳаракатнинг бошланғич ташкилот етакчилари, Ҳаракат фаоллари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирокида ўтказилган ушбу "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига бағишланди.

Тадбирда туманимиз ҳокими Ражаббой Йўлдошев бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида айтиб ўтди ҳамда ёшлар билан бевосита мулоқот қилиб, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш масалаларида ёшлар билан фикрлашди.

Айтиш жоизки, "Амударё туманида 2014 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури” доирасида жорий йилда 5236 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Жорий йилнинг ўтган 2 ойи давомида режадаги 318 та ўрнига ёшлар учун 320 та иш ўрни ташкил қилинди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда ёшлар бандлик ва тадбиркорлик масаласида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 3 мартдаги 89-сонли "Республиканинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан 10-15 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ва юқори малакали шифокорлари иштирокида "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида аҳоли вакиллари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Туманимизда ҳам мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик жараёни уюшқоқлик билан ташкил қилинди.

Тиббий кўрикка аҳолининг турли қатлами вакиллари, шу жумладан, якка-ёлғизлар, ногиронлар, туғиш ёшидаги аёллар ва тиббий ёрдамга муҳтож кишилар ҳам жалб қилинди. Малакали шифокорларнинг ташхиси бўйичи касаллик белгилари аниқланган беморларга стационар ёки амбулатор шароитда даволанишга йўлланмалар берилди.

 

Нуронийлар билан суҳбат

13 март куни туманимизда яшаб истиқомат қилаётган нуронийлардан бир гуруҳи туман ҳокимлигида бўлиб, туман ҳокими билан учрашдилар.

Жамиятнинг маънавий асосларини янада бойитишда, оиланинг  аҳамиятини юксалтириш, ёш оилани ҳаётнинг турли тўфонларидан асраш, унинг мустаҳкам оёққа туриб олиши учун елкадош бўлиш, бу борада зарур кўмак, маслаҳат кўрсатишда нуронийларнинг роли ва аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Юртимизда нуронийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш борасида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда. Бу табаррук инсонларга меҳр-мурувват улашиш, уларга моддий, маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини тиклаш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўз навбатида фахрийларимиз ҳам кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликка жавобан юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Жамғарманинг туман бўлимига шу пайтга қадар Исмоил Тўраев бошчилик қилиб келаётган эди. Бошқа ишга ўтгани муносабати билан Исмоил Тўраев ўз лавозимидан озод қилиниб, Бекман Алламберганов жамғарма туман бўлимининг янги раиси қилиб сайланди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси «Нуроний» жамғармаси раиси Жалил Муяддинов иштирок этди.

 

«Ташаббус-2014» кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус» кўрик-танлови республикамизда 1996 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Мазкур кўрик-танлов нафақат тадбиркорларнинг меҳнати фаолияти билан аҳолини таништириш, балки уларни янги марралар сари ундашда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Туман маданият ва спорт ишлари бўлимида «Ташаббус-2014» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Туман босқичида учта асосий йўналиш – «Энг яхши тадбиркор», «Энг яхши фермер», «Энг яхши ҳунарманд» ҳамда қўшимча равишда «Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор», «Энг яхши тадбиркор аёл», «Энг яхши оилавий бизнес соҳиби» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Якунларга кўра, «Энг яхши тадбиркор» деб "Элтузар” хусусий ишлаб чиқариш тижорат кичик корхонаси, «Энг яхши фермер» сифатида "Амударё соҳили” фермер хўжалиги ва «Энг яхши ҳунарманд» деб Абдушерип Машариповлар тан олинди.

Танловнинг асосий йўналишлари бўйича ғолибларга эсдалик совғалари ва кейинги босқич йўлланмаси топширилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019