30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:02
Жамият 👁 493

Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида асаларичиликни ривожлантириш бўйича маҳорат дарси ўтказилди

Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида асаларичиликни ривожлантириш бўйича маҳорат дарси ўтказилди

Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Мазкур соҳа асалари оилаларини кўпайтириш, асал, мум, гул чанги ва бошқа асаларичилик маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини чанглантириб, ҳосилдорликни ошириш ва мевали дарахтлар ҳосили сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Юртимизда ушбу соҳа, яъни асаларичиликни янада ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари асал маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, асалари пакетлари етиштириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, асал етиштириш жараёнига илмий асосланган усуллар ва замонавий технологияларни жорий этишдан иборат. Туманда ҳам асаларичиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширила бошлади.

17 январь куни туманимиздаги Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ўқитувчилар ҳамда коллежнинг ветеринария йўналиши ўқувчилари учун маҳорат дарси ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари ташаббуси билан Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали “Зооинженерия ва ветеринария” кафедраси ассистентлари А.Тлеумуратов ва П.Ансатбаевлар “Асаларичилик соҳасини ривожлантириш” мавзусида маҳорат дарсини ўтказдилар. Тадбирни коллеж директори Мақсуд Йўлдошев очиб берди ҳамда меҳмонларни таништирди. Масъуллар асаларичилик сир-асрорлари, юртимизда асаларичилик соҳасини ривожлантиришнинг аҳамияти ҳамда соҳага қаратилаётган эътибор ҳақида йиғилганлар билан фикр алмашдилар.

Маҳорат дарсида асаларичиликни халқимиз етти хазинанинг бири деб аташини, ер юзининг барча қитъасида ривож топган ушбу соҳага бўлган эътибор ва қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётгани, Давлатимиз раҳбарининг “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори муҳим асос бўлаётгани ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, мазкур Қарор асосида асал етиштириш, уни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга, асалари пакетлари билан хўжаликларни таъминлашга, асал етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган 2017−2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқлангани айтиб ўтилди.

Юқори савияда ташкил қилинган маҳорат дарси иштирокчиларнинг асаларичиликка бўлган қизиқишларини янада оширди. Ветеренария йўналиши ўқувчиларининг кўпчилигида келгусида ушбу соҳа билан шуғулланиш истаги пайдо бўлди. Ўқувчилар ушбу соҳа билан шуғулланиш сир-асрорлари ҳақида берилган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар. Бундай қизиқарли дарсни ташкил қилганлари учун коллеж маъмурияти масъулларга миннатдорчилик билдирдилар.

Таълим соҳасининг ҳамда қишлоқ хўжалиги тармоқларининг янада ривожланиши учун амалга оширилаётган бу каби тадбирлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради ва соҳа ривожи янада ортади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026