29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 19:40
Фан ва таълим 👁 446

Таълим соҳасига инновацион педагогик технологияларни кенг жорий қилиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Таълим соҳасига инновацион педагогик технологияларни кенг жорий қилиш бўйича йиғилиш ўтказилди


Туманимиздаги 82-сонли умумий ўрта таълим мактаби мажлислар хонасида туман Халқ таълими бўлими раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, туманимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни  туман Халқ таълими бўлими мудири О.Йўлдошев очди ва  Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар, таълим тизимида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида маъруза қилди.

Йиғилишда мамлакатимизнинг келажаги бугун мактабларда илм олаётган болалар қўлидалиги, уларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб, замонавий билимлар билан мустаҳкам қуроллантириш, мустақил ҳаётга учирма қилиш таълим тизими ходимларининг зиммасида эканлиги таъкидланди. Шунингдек, масъуллар бунинг учун соҳага инновацион педагогик технологияларни, илғор тажрибаларни кенг жорий қилиши лозимлигига кенг тўхталди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази, Халқ таълими Вазирлиги билан ҳамкорликда халқаро PISSA ва PIRLS баҳолаш дастурлари ҳақида тўрт номдаги “Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини баҳолаш, “Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг математик саводхонлигини баҳолаш, “Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг табиий фанлар бўйича саводхонлигини баҳолаш”, “Халқаро тадқиқотларда бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолаш” номли методик қўлланмаларни чоп этилгани ҳақида сўз юритилди.

Туман Халқ таълими бўлими таълим сифати мониторинги бўлим бошлиғи Равшан Холмуродов ушбу қўлланмалар туманимиздаги барча мактабларга етказиб берилгани, бундан кўзланган мақсад ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг PISSA ва PIRLS тадқиқотлари ҳақидаги тасаввурларини бойитиш, халқаро  тадқиқотларга тайёргарлик даражасини ошириш, ўқувчиларнинг ижодий ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, шу орқали таълим сифатини оширишга эришиш эканлиги хусусида йиғилиш иштирокчиларига кенг маълумот берди.

Шунингдек, йиғилишда мазкур бўлим ҳуқуқшуноси Нилуфар Жуманиёзова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти, туман Ички ишлар бўлими ходими Ислом Давлатбоев эса умумий ўртатаълим мактабларининг 9-синфини тугатган ўқувчиларни Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги академик лицейига ҳажжат топшириши, синовлардан ўтиш тартиби ҳақида маълумотлар бердилар.

Йиғилишда кўрилган барча масалалар юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

 

О.Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026