ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК ЖОРИЙ ЭТИЛГАНИ ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИ УЧУН ИСТИҚБОЛ ЭШИГИНИ ОЧАДИ
Бугунги глобаллашув даврида ҳар куни эмас, ҳар соатда дунёнинг турли бурчакларида янги кашфиётлар яратилмоқда. Шулардан 10 фоизи бизнинг юртимиз ҳиссасига тўғри келади десак, адашмаймиз. Лекин шу пайтга қадар ҳам технология фанидан дарсликлар яратилмаган эди, ғоялар бўлса-да, давом эттирилмаган эди. 2019-2020 ўқув йили технология фанининг тараққиёт босқичи бўлди. Авваллари бу дарс ўқитувчилари дарслик йўқлигидан янги методлардан фойдалана олмас эдилар, бугунги кунда эса ҳар битта ўқув муассасалари амалиётда қўлланиб келмоқда. Аввалги дарсликларда асосан иллюстрациялардан фойдаланилган бўлса, янги электрон қўлланмада диаграмма ва харита чизмалардан ҳам кенг кўламда фойдаланилмоқда.
Босма нашрларни электронлаштириш ишлари ривожланаётган бўлса-да, ҳали кутилган натижада эмас, чунки дарсликлар ПДФ форматда. Айни дамдаги фан ютуғи эса QR коди ҳисобланади QR инглиз тилидан олинган бўлиб, Quick Response, яъни тезкор жавоб деган маънони англатади, илк маротаба 1994 йил Япониянинг Drnse Vove кампанияси QR кодини шакллантирди. Бугунги кунда эса Японияда харидорлар банк картасидан фойдаланиб ўтирмай, QR код орқали ҳисоб-китоб қилиб кетаверишади. Бугунги кунда Iphone қурилмалари учун Bakoda, Android тизимлари учун Barcode QR кодларини очувчи калит сифатида кенг оммага тарқалди.
Замон талаби таълим соҳасига устувор вазифаларни юклаш билан бирга, бугунги ўқувчиларда эртанги кун профессионалларини шакллантиришни энг катта вазифа деб белгилади. Шу улуғ мақсад билан эртанги кунга қадам ташлаш ҳам қарз, ҳам фарздир.
Жаҳонгир МАДАМИНОВ,
11-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶