01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 08:58
Жамият 👁 317

ТУМАН МАДАНИЯТ МАРКАЗИДА ҚИЛИЧБОЙ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ДРАМА ТЎГАРАГИ АЪЗОЛАРИ СПЕКТАКЛЬ НАМОЙИШ ЭТИШДИ

ТУМАН МАДАНИЯТ МАРКАЗИДА ҚИЛИЧБОЙ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ДРАМА ТЎГАРАГИ АЪЗОЛАРИ СПЕКТАКЛЬ НАМОЙИШ ЭТИШДИ

Президентимиз ёшлар келажагини кўзлаб илгари сурган 5 та ташаббуснинг бутун  мазмун-моҳияти ўсиб келаётган ёш авлод онгида буюк ўзгаришларга нисбатан рағбат уйғотиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қобилият ва иқтидорларини юзага чиқариш, ҳаётда илғор фикрли, билимдон, юксак маънавиятли инсонлар сифатида камол топишлари, она Ватанга фидойи ва садоқатли шахс бўлиб вояга етишларига кўмаклашишдан иборат. Шу боис, мамлакатимизда 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган тадбирларнинг барчасида ёшларнинг ўзлари ташаббускорлик ва фаоллик кўрсатишмоқда. Мазкур ташаббуслардан бири ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни санъат ва маданият масканларига кенг жалб этиш, бу борада қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.


Қиличбой Маданият марказида ташкил этилган ёшлар драма тўгараги фаолияти ҳам ёшларни санъат ва маданият масканларига жалб этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган бўлиб, тўгарак фаолиятида асосан ёшлар иштирок этишмоқда. Ўз фаолиятини 2019  йилда бошлаган тўгаракда Қиличбой овулининг санъатга қизиқувчи ёшлари дарсдан бўш вақтларида иштирок этишади.

Шуниси эътиборга лойиқки, тўгарак аъзолари томонидан болаларбоп қатор спектакллар саҳналаштирилиб, ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида намойиш этилди. “Яхшиликлар олами” деб номланган ўзбек халқ эртаклари асосидаги спектакллар туман ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ушбу саҳна асари учун тўгарак жамоаси 2019 йилнинг 27 март санасида – Халқаро театр куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг Республика босқичида “Энг яхши режиссёрлик иши” йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритишди.

Ёшларни миллий ғоя, оила қадриятлари, ўзаро меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш мавзуси тўгарак жамоаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Яқинда тўгарак аъзолари томонидан туман Маданият марказида Мирсаид Қодиров сценарийси асосида “Кечиккан ўғил” спектакли саҳналаштирилиб, томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди.


Ўзи емай едириб, киймай кийдириб, ҳаётининг навқирон фаслини ёлғиз ўғил тарбиясига бағишлаган ота-онанинг орзу-умидлари, соғинчлари ўз  ифодасини топган мазкур спектаклда Қадамбой Матсафоев, Маҳлиё Бозорбоева, эндигина 7 ёшга тўлган Дамиржон Шуҳратов, Нажот Очилбоев, Умиджон Шомуродов ҳамда Дилшод Анваровлардан иборат ҳаваскор актёрлар жамоаси ўз ролларини маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлдилар. Ҳар бир образ, айниқса, ота-она ва бемеҳр ўғил образининг тўлақонли очиб берилиши учун тўгарак аъзоларининг барчаси ота-она чеккан соғинч ва изтироб онларини қалбан ҳис этиб, гўё саҳнада эмас, балки ҳаётда, қай бир  маҳаллада содир бўлган воқеалар ичида яшаб, фарзанди меҳрсизлиги инсон юрагини емиришини ўзларига топширилган роллар орқали намоён этдилар.

Тўгарак аъзолари доимий ижодий изланишда. Улар яқин кунлар ичида миллий урф-одат ва анъаналаримизни ўзида акс эттирган саҳна асарлари яратиб, туманимизнинг барча Маданият марказларида спектакллар намойиш этиш ниятида ижодий изланишлар олиб боришмоқда. Умид қиламизки, туманимизнинг чекка қишлоғи – Қиличбойда яшаб, ижод этаётган мазкур драма тўгараги аъзолари орасидан мустақил Ватанимизнинг етук театр дарғалари етишиб чиқиб, Ўзбекистоннинг, қолаверса, туманимизнинг номини жаҳонга танитишса, бир вақтлар дунё халқларини ўз санъатлари билан мафтун этган “Қиличбой масхарабозлик мактаби” намояндалари эришган муваффақиятлар яна янгиланса. Чунки, бу замин фарзандлари эзгулик йўлидаги ҳар қандай ишга алоҳида меҳр-муҳаббат, шу баробарида матонат билан киришадилар ва, албатта, уддасидан чиқадилар. Шунинг учун ҳам: “ҳар бир соҳада қандай иш юритишни қиличбойликлардан ўрганинг!” ибораси халқимиз тилидан асло тушмайди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026