14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:05
Фан ва таълим 👁 466

МАТЕМАТИКА ФАНИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРДА АЛЬ-ХОРАЗМИЙ ДАҲОСИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

МАТЕМАТИКА ФАНИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРДА АЛЬ-ХОРАЗМИЙ ДАҲОСИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Ўз замонасида буюк кашфиётлари, айниқса, 1 дан 9 гача бўлган сонлар саноқ тизимини яратиб, бутун дунёда аниқ ҳисоб-китоб амалини қўллаш илми билан довруғ таратган буюк аллома – алгебра фани асосчиси Аль-Хоразмий номи ҳамон жаҳон халқлари учун ҳайрат ва ҳавас уйғотади. Чунки Муҳаммад Мусо Аль-Хоразмий давригача барча сонлар сўзлар орқали ифода этиларди.

Математика фан ойлиги доирасида умутаълим мактабларида ўтказилаётган тадбирларда улуғ бобокалонимиз томонидан амалга оширилган илмий изланишлар, буюк кашфиётлар ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумотлар берилмоқда. Ойлик доирасида 38-сонли мактабда ҳам турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Мактабда “Математика осмонидаги энг ёрқин юлдуз - Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмий бобомиздан фахрланамиз” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда 2-“Б”синф раҳбари Муҳаббат Аллаберганова буюк бобокалонимизнинг жаҳон халқларини ҳайратга солган кашфиётлари хусусида қизиқарли маъруза қилди.

Маърузада эътироф этилганидек, улуғ бобокалонимиз Аль-Хоразмий кашфиётининг қиммати шундаки, у дунёда илк бора 1 дан 9 гача бўлган араб саноқ тизимини яратиш орқали барча соҳалардаги энг чигал муаммоларни ҳал этишга улкан ҳисса қўшди ва математика фанига 0 сонини жойлаштиришга муваффақ бўлди. Аль-Хоразмий айнан ана шу кашфиёти учун барча замон ва маконларнинг энг буюк математиклари қаторидан жой олди. Шунингдек, Аль-Хоразмий бобомиз Алгебра (Ал-Жабр) фанига асос солиб, бир нечта масалаларни ечишда бирдай қўллаш мумкин бўлган умумий қоидалар мажмуасини яратди. Аль-Хоразмийнинг сонларни қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш амаллари орқали математик олимлар катта ютуқларга эришдилар. Дунё мамлакатларида бунёд этилган буюк меъморий обидалар, узун, баҳайбат кўприклар, баланд миноралар, замонавий осмонўпар бинолар ва уларнинг хавфсизлигини таъминловчи муҳандислик ечимлари ҳам айнан буюк бобокалонимиз – Аль-Хоразмий кашфиёти маҳсули ҳисобланади.

“Алгебра” сўзи олимнинг “Ал-Жабр” номли китоби номидан олинган бўлса, европалик олимлар бир неча асрлар давомида ўз ҳисоб-китобларининг тагига “диксит Алгоритми” яъни “Аль-Хоразмий шундай дейди”, деб қўшиб қўйишни ўзларига шараф деб билишган.

Маърузадан сўнг, ўқувчилар Аль-Хоразмий даҳосига чуқур эҳтиром тариқасида математик ўйинлар ташкил этишди.
Шундан сўнг, “Математика – фанлар шоҳи” мавзусида ўқувчилар ўз билимларини намойиш этишди. Қўшиш, айириш, бўлиш ва кўпайтириш амаллари, қизиқарли геометрик шакллар ҳақида шеърлар айтишди. Тадбирнинг бадиий қисмида эса ўқувчилар томошабинларга саҳналаштирилган кўриниш тақдим этишди. Унда ўқувчилар даврасига Аль-Хоразмий ташриф буюриб, уларга математик топшириқлар берди. Ўз навбатида ўқувчилар берилган мисол ва масалаларни, тенгламаларни ечишиб, Аль-Хоразмий бобосидан олқиш олишди.

Математика фани ойлиги доирасида ўтказилган мазкур тадбир якунида ўқувчилар қувноқ куй ва қўшиқлар, рақслар ижро этишиб, барчани хушнуд этишди.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019