29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 19:40
Фан ва таълим 👁 584

МТТ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШМОҚДА

МТТ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШМОҚДА

Мамлакатимизда 6 ёшли болаларни МТТларнинг мактабгача таълим гуруҳларига тўлиқ қамраб олган ҳолда уларни мактаб таълимига тайёрлаш, билимга интилиш кўникмаларини ҳосил қилиш, алоҳида қобилиятларини ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлар ўз натижаларини бермоқда. Мактаб таълимига тайёрлаш гуруҳлари тарбияланувчилари алифбе сабоқларини қунт билан ўрганиб, ҳатто математик амалларни ёддан бажаришга интилаётгани МТТлар томонидан ташкил этилаётган тадбирларда ўз ифодасини топмоқда.

Туманимиздаги 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда ҳам сўз ўйинлари, тез айтишлар, рус ва инглиз тилларидаги саволларга тез жавоб топиш ҳамда бири-биридан мазмундор шеър ва қўшиқларни болажонлар мароқ билан ижро этишди.

“Келинг, тил ўрганамиз!” деб номланган очиқ дарс-машғулотида дастлаб ташкилотнинг мактабга тайёрлаш гуруҳи ўқитувчиси Бозоргул Шомуродова томонидан тайёрланган сценарий асосида рус тили бўйича болажонларнинг билим даражаси синовдан ўтказилди. Болаларнинг рус тилида саломлашиш одоби билан бошланган очиқ дарс-машғулоти савол-жавоблар асосида давом этди.


Болажонлар ўз ота-оналарини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан рус тилида табриклаб, шеърлар айтишди. Ота-оналари ва бувижонларига ҳафта кунларини бирма-бир таърифлаб беришди. Ўқитувчи раҳбарлигида янги  мавзуни ўрганишди. Яъни, уй ҳайвонларининг номларини рус тилида такрорлаб, бу борадаги билимларини расмлар орқали мустаҳкамладилар.

Очиқ дарс-машғулоти давомида болажонларни чарчаш ҳолатидан чиқариш мақсадида тетиклантирувчи машқларга кенг ўрин берилгани айни муддао бўлди. Кайфияти кўтарилган болажонларнинг фаоллиги ошиб, биргаликда қўшиқ куйладилар. “Ҳар доим бўлсин, қуёш” қўшиғини рус тилида куйлаб, рақсга тушдилар, шу билан бирга ушбу машҳур болалар қўшиғининг мазмун-моҳияти хусусида тушунчага  эга бўлдилар.

Очиқ дарс-машғулоти якунида дарсда фаол қатнашган  болажонларга ташкилот маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар тақдим этилиб, уй вазифаси топширилди.
Шу куни мазкур ташкилотда Азима Ўрозбоева томонидан инглиз тили бўйича очиқ дарс-машғулотида ҳам болажонлар инглиз тилида саломлашиш, савол-жавоблар асосида ўтилган дарс мавзуси – йил фаслларига доир сўзларни такрорлаш ҳамда ёз, куз, қиш, баҳор ойлари ҳақида инглиз тилида гап тузиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини намойиш этдилар.

Фаслларга оид ҳаракатларни ифода этувчи ўйинлар, жисмоний машқларни бажаришди.
Шундан сўнг, ўқитувчи болажонларни янги мавзуга доир янги сўзлар билан таништирди. Болажонлар бу сўзларни тўғри талаффуз қилишни ўргандилар ва янги сўзларни ҳаракатлар орқали ифодалаб бердилар. Дарс-машғулот жараёнида чарчоқни босиш мақсадида шўх ҳаракатлар билан ижро этиладиган инглизча қўшиқлар куйлашди. Шунингдек, фасллар ва об-ҳаво мавзусига доир ўйинлар ўйнаш, ўтилган дарс юзасидан савол-жавоблар орқали очиқ дарс-машғулоти мавзуси янада мустаҳкамланди.

Шуниси эътиборлики, бўлиб ўтган очиқ дарс-машғулоти болажонларнинг хорижий тилларни ўрганишга қизиқувчанлигини янада оширди. Инглиз тилида саволларга аниқ ва пухта жавоб берган билағон болажонлар ташкилот маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Дарс-машғулоти якунида болажонларга уйда бажариб келишлари учун янги топшириқ берилди. “Фаслларга монанд об-ҳавони сурат чизиш орқали тасвирлаш” вазифаси бўйича ўқитувчи тушунчалар бериб, мавзуни инглиз тилида қайта-қайта такрорлаш орқали болажонларда зарур  тушунчалар уйғотишга эришди.
31-сонли МТТда мактабга тайёрлаш гуруҳи тарбияланувчилари бўлиб ўтган дарс-машғулотларида фаоллик кўрсатишди.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026