29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 18:31
Фан ва таълим 👁 435

МАКТАБДА ЗУЛФИЯХОНИМ ТАВАЛЛУД КУНИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

МАКТАБДА ЗУЛФИЯХОНИМ ТАВАЛЛУД КУНИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби, халқаро  тинчликни шеъриятида ўзига хос моҳирлик билан куйлаган, севги, вафо, садоқат куйчиси деб ном олган Зулфияхонимнинг ижоди ҳам, ҳаёти ҳам барча халқлар аёл-қизлари учун намуна бўла олади.

У 17 ёшида ёзган “Ҳаёт варақлари” номли биринчи шеърлар тўплами билан ўзбек адабий муҳитига ўзига хос салобат, иқтидор ва ўта камтар ўзбек аёли сифатида кириб келди. Шоиранинг илк китобидан бошлаб, кейинчалик нашр этилган турли жанрлардаги асарларини ўз  ичига олган барча шеърий тўпламларини барча севиб ўқийди, ўрганади.

Унинг вафотидан бери қанча йиллар ўтса-да, ҳамон “Бахтим шул, ўзбекнинг Зулфиясиман” деб ўзининг ашъорлари ила кўз ўнгимизда тобора юксакроқ бўй тиклайверади, ўқиганимиз сайин ўқигимиз, унинг маънавият чашмасидан қониб ичгимиз келаверади.

Шу боис унга талпиниш, унинг хотирасини ҳурмат-эҳтиром билан эсга олиш – ҳаёт тарзимиздан чуқур жой эгаллаган.

Туманимиздаги 14-сонли мактабда ҳам Зулфияхоним таваллуд топган кун муносабати билан “Вафо ва садоқат куйчиси” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилфуза Ғойибова Зулфия ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилди. У ўз сўзида Иккинчи жаҳон уруши йилларида “Уни Фарҳод дер эдилар”, “Ҳижрон кунларида” каби тўпламларидан жой олган шеърлари орқали турмуш ўртоғи, севган ёри, фарзанди урушга кетган аёлларга руҳий мадад бергани, дунё оналарини тинчлик учун бирлашишга чақирганини мисоллар билан тушунтириб берди.

Зулфия ижодидаги деярли ҳар бир асарда Ҳамид Олимжон образига бир ишора, унинг ижодий ҳаёт йўлини давом эттираётганидан фахрланиш ҳисси сезилиб туришни алоҳида таъкидлади.

Тадбир “Ёш тилшунос” тўгараги аъзоларининг Зулфия шеърларини ифодали ўқиши билан давом этди. Шунингдек, мактаб бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари ижросида “Амударём” қўшиғи билан бошланувчи мусиқий дастур намойиш этилди. Қўшиқ ва рақсларни 8-синф ўқувчилари Жавоҳир Мадраҳимов, Жондўст Жандеов, Гулбону Пирмоновалар маҳорат билан адо этдилар.

Шунингдек, мактабнинг бадиий ижод билан шуғулланаётган ҳаваскор қизлари Гулмира Рустамбоева, Садоқат Бозорбоева, Шаҳноза Иброҳимова, Умида Иброҳимова, Гулруҳ Мадраҳимовалар шоира Зулфияхонимга издош бўлишдек орзулари ифода этилган шеърларини ўқиб бердилар.

Халқаро “Нилуфар” мукофоти, Болгария Халқ Республикасининг биринчи даражали “Кирилл ва Мефодий” ордени, Жавоҳарлал Неру номидаги умумҳиндистон соврини, уч марта меҳнат Қизил Байроқ ордени соҳибаси, ҳассос шоира, вафо ва садоқат куйчиси Зулфияхонимга ҳавас қилмайдиган, асарларини севиб ўқимайдиган, унга ўхшашга интилмайдиган ўзбек қизи топилмаса керак. Зулфияхонимга бағишлаб ёзилган шеърлар ҳам буни ифодалаб турибди. “Ўзбекнинг Зулфияси” ана шундай катта эҳтиромларга, эъзозларга муносиб.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026