29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 18:29
Фан ва таълим 👁 440

Физика таълимида янги педогогик технологияларнинг аҳамияти

Физика таълимида янги педогогик технологияларнинг аҳамияти

Юртимизда таълим соҳасида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда ва бу соҳада янгидан-янги ислоҳотлар олиб борилмоқда. Умумий ўрта таълим ўқув фанлари дастурлари, ўқув адабиётлари бутунлай янгидан қайта ишлаб чиқилди ва керакли ўзгартиришлар киритилди. Жумладан физикани ўқитиш услубида ҳам қатор тажрибалар тўпланди ва фанни ўқитишда янги педогогик технологиялар жорий қилинди.

Физика таълимида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш яхши натижа беради. Чунки физика фанини фақатгина дарсликдан ўқиб, ёки ўқитувчининг маърузасини тинглаб ўрганиш мушкул. Таълим олувчиларда етарли даражада билим ва кўникмалар шаклланиши учун улар тегишли ҳодиса ва қонуниятлар бўйича ўз мустақил фикрларини билдиришлари, ўқитувчи ёки бошқа ўқувчилар билан фикр алмашишлари лозим бўлади. Дарсда ўрганиладиган мавзунинг мазмунини инобатга олган ҳолда, ўқувчилардан кичик гуруҳлар ташкил этиш, интерфаол методлардан фойдаланиш, кўргазма қуроллари, тақдимотлар, слайдлар, мултимедиалардан фойдаланиб, дарсни ташкил қила олиш долзарб саналади.

Бугунги кун физика ўқитувчиси олдида турган долзарб муаммолардан бири таълимнинг замонавий технологияларини лойиҳалаш ва уни ўқитиш амалиётида қўллашдир. Физика ўқитувчиси ўқувчиларга физика фанидан зарурий билимларни берибгина қолмай, уларда фанга нисбатан қизиқиш уйғота олиши керакки, натижада бу соҳада яхши мутахассис, етук кадрлар етишиб чиқишига эришилсин.

Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида ўқувчиларнинг илмий фаолиятини, ижодкорлигини оширувчи ва шу билан бир қаторда таълим-тарбия жараёниниг самарадорлигини кафолатловчи янги педагогик технологияларни қўллаш борасида катта тажриба тўпланган. Шу тажриба асосини ташкил қилувчи методлар интерфаол методлар номи билан юритилиб, бу методларни дарс жараёнига қўллай билиш бугунги замон физика ўқитувчиси зиммасига юклатилган юксак вазифадир.
Физика фан сифатида ўтилган вақтдан бошлаб фаннинг маълумотлар базаси кўпайиб, катта ҳажмни ташкил этмоқда ва у юқори тезликда йил сайин бойиб боряпти.

Шу сабабдан физикани ўтиш жараёнида фақат зарурий ахборотларнигина танлаб олиш ва ўқувчининг ўзлаштириш қобилиятларига мос ҳолда маълумотлар ҳажмини миқдорий ўлчамга келтириш зарур.

Интерфаол методларнинг тури ва кўриниши кундан-кунга ортиб, ўзгариб бормоқда. Ижодкор ўқитувчи бу методлардан дарс жараёнида унумли фойдалана олиши физика таълимининг порлоқ келажагини белгилайди. Дарс жараёнларида қўлланадиган интерфаол методлар - “кластер”, “ақлий ҳужум”, “фикрий ҳужум”, “қарорлар шажараси”, “қора қути”, “скарабей”, “балиқ скелети”, “нафис арра”, “юмалоқланган қор ўйини”, “музёрар”, “нилуфар гули”, “давра суҳбати”, “БхБхБ”, “Венн диаграммаси”, “заковатли зукко”, “зиг-заг” стратегияси, “инсерт” стратегияси, ”нима учун?”, “қандай?” ийерархик моделлари ва ҳ.к.лар таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда.

Ҳозирги давр ўқитувчисининг ўтган ҳар бир дарси бошқа дарсдан фарқ қилиши керак. Дарсни янги педагогик технологиялар, ахборот воситалари, кўргазма қуроллари асосида ташкил қилсак, бу дарс қизиқарли, сифатли чиқади ва таълим самарадорлиги кафолатланади.

Қолаверса, ўқувчиларни муайян мавзулар билан боғлиқ бўлган ўқув муассасалари, лабаратория иншоотлари, электр стансиялари каби жойларга саёҳатга олиб чиқиш, физика кечалари уюштириш, ўқувчилар ўртасида беллашувлар ташкил қилиш ва бу тадбирларни намунали ўтказа олиш физика ўқитувчисидан ижодкорликни, педагогик маҳорат эгаси бўлишни талаб этади.

 Ваҳобжон Давлетов,
36-сонли мактабнинг Физика фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026