29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 18:07
Фан ва таълим 👁 800

ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР УМУМЛАШТИРИЛДИ

ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР УМУМЛАШТИРИЛДИ

Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида математика ва информатика фан ойлиги давомида бири-биридан қизиқарли билимдонлик беллашувлари, ақлни чархловчи заковат ўйинлари, синфлараро ҳамда мактаблараро математика-информатика фестиваллари ташкиллаштирилиб, таассуротларга бой ўтди.

Математика ва информатика фан ойлиги доирасидаги тадбирларга 40-сонли умумтаълим мактабида ҳам кенг ўрин берилди. Хусусан, мактабнинг 5-синф ўқувчилари иштирокида аввал мактаб миқёсида ўтказилган “Билимлар баҳси” математик амаллар бўйича мусобақалар кейинчалик дўстона беллашувларга айланди. Мактабнинг 5-синф ўқувчилари “Билимдонлар баҳси”га 31-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларини ҳам чорладилар.

Тадбирда дастлаб маъруза қилган ўқувчилар буюк бобокалонимиз Ал-Хоразмий асос солган 1 дан 9 гача бўлган саноқ тизимининг жаҳон математика оламида, иқтисодиётида тутган ўрни, қурилиш, меъморчилик, муҳандислик, шунингдек, жамиятимизнинг барча соҳаларини юксак тараққиёт сари элтишдаги тенгсиз аҳамияти ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, энг машҳур асари “Алжабр ва Алмуқобала”да у квадрат ва бир чизиқли тенгламанинг олти турини, ҳамда “алгоритм” тушунчасини кенг тавсифлаб берганлигини, бундан келиб чиқиб ўнлик системани топиш келтирилганлиги, натижада “алгоритм” атамаси Ал-Хоразмий номидан келиб чиққанлигини фахр билан айтиб ўтдилар. Ўқувчилар шундан сўнг, оддий ва мураккаб амалларни бажариш борасида ўз билимларини намоён этишди.

Бундан ташқари, 6-7-синфлар ўртасида бўлиб ўтган “Математика – ҳақиқат демакдир”, 8-9-10-синфлар ўртасида бўлиб ўтган “Ўйла, изла, топ”, “Ким чаққон-у ким эпчил?” мавзуларидаги беллашувлар янада қизиқарли бўлди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган кўргазмали қуроллар, мамлакатимизнинг барча соҳаларидаги математика ва информатика фанларининг тутган ўрнини акс ээтирувчи саҳна кўринишлари, шунингдек ўқувчиларнинг қобилиятларини намоён этган математик ўйинлар, заковатга, чаққонлик ва эпчиликка чорловчи информатика фанига оид компьютер ишланмалари барчани фикрлашга, ҳар бир мисол ва масала устида фаол ишлашга ундагани билан жуда қизиқарли бўлди.

Бири-биридан қизиқарли математик амалларни, мураккаб тенгламаларни бажаришда синфлараро ва мактаблараро ўтказилган “Билимдонлар баҳси” беллашувлари фан ойлиги доирасидаги энг қизиқарли тадбир бўлди. Чунки 31-сонли мактабнинг математика ва информатика фанлари билимдонлари билан баҳслашиш мактаб ўқувчилари учун осон бўлмади. Бунда иккала мактаб ўқувчилари ғолиблик учун дўстона куч синашдилар. Албатта, бу  баҳсларда самимият ва дўстлик ғалаба қилди. Иккала мактабнинг  ёш математика ва информатика фани билимдонлари бир-бирларидан ўрганиб, билимларини янада мустаҳкамладилар.

Математика ва информатика фан ойлиги доирасида бўлиб ўтган барча тадбирлар умумлаштирилди ва фан ойлигининг якуний қисми “Математика ва информатика фестивали” деб номланди. Унда фан ойлиги доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчиларнинг математика ва информатика фанини қай даражада ўзлаштирганликларига баҳо берилди. Синфлараро ва мактаблараро  беллашувларда ўзларининг билимдонликларини, алоҳида қобилиятга эга эканликларини намоён этган бир гуруҳ ўқувчилар эса мактаб маъмурияти томонидан муносиб тақдирландилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026