14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:28
Фан ва таълим 👁 405

ТАБИИЙ ФАНЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ОЧИҚ ДАРС ВА ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИ ЎҚИТУВЧИ МАҲОРАТИНИ ВА ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИНИ ОШИРДИ

ТАБИИЙ ФАНЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ОЧИҚ ДАРС ВА ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИ ЎҚИТУВЧИ МАҲОРАТИНИ ВА ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИНИ ОШИРДИ

Март -  табиий фанлар ойлиги сифатида умумтаълим мактабларининг ушбу фанлар ўқитувчилари учун ҳам, табиий фанларга  қизиқувчи ўқувчилар учун ҳам қизиқарли таассуротларга бой бўлади. Таълим муассасаларининг услуббирлашма раҳбари томонидан амалий машғулотларга асосланган дарс ишланмалари юзасидан тажриба-алмашув соатлари, шунингдек, очиқ дарслар ўтказилиши анъанага айланганлиги боисдан ойлик доирасида бундай тарздаги машғулотлар ҳам ташкил этилади.

Туманимиздаги 6-сонли умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Руфат Шомуродов ўз дарсларида янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланган ҳолда мавзуни тўлиқроқ очиш мақсадида лаборатория машғулотларини айрим ҳолатларда табиат бағрида ўтказишга ҳаракат қилади. Айниқса, тупроқ таркибини аниқлаш, оқар сувнинг кимёвий хоссалари, жонли табиатда фасллар ўзгариши билан содир бўладиган ҳодисаларнинг кимёвий хусусиятлари ҳақида ўқувчиларга қизиқарли маълумотлар бериб боради. Ўқитувчининг бу шаклда дарс ўтиш услуби ўқувчиларда кимё фанига бўлган қизиқишни янада ошириб, уларнинг ҳар бир мавзуни ҳаётий мисоллар воситасида идрок этишини таъминламоқда.

Фан ойлиги муносабати билан ўтказилган очиқ дарсда кимё ва биология фанларининг ўзаро яқинлиги, табиатда кечаётган кимёвий ва биологик жараёнларнинг узвийлиги қизиқарли маърузалар ва лаборатория машғулотларида занжирли реакциялар асосида тушунтириб берилди. Хусусан, табиатда жонланиш кечаётган айни пайтдаги жараёнларга ўқувчиларнинг эътибори жалб этилди. Кунлар исиши, ерга қуёш нурининг таъсири туфайли юз берадиган ердан ҳовур кўтарилиши, яъни намлик ва буғланиш жараёнларида содир бўладиган кимёвий ҳодисалар мисоллар, масалалар ечиш орқали ўқувчиларга намойиш этилди. Ушбу жараёнларда Менделеев даврий системасидаги қайси элементлар иштирок этиши хусусидаги саволларга ўқувчилар аниқ ва пухта жавоблар беришди.

Шунингдек, табиий фанлар услуббирлашмаси режасига мувофиқ ўтказилган “биология фани билимдонларимиз” мавзусидаги очиқ дарс ҳам қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди. Бунда ўқувчилар ўзларининг биология фанидан олган билимларини тўгарак ва лаборатория машғулотлари орқали намойиш этишди. Хусусан, табиатда юз берадиган фотосинтез ҳодисаси, карбонат ангдрид газининг парчаланиши ва кислород ҳосил бўлиши жараёнлари хусусидаги ўз билимларини мустаҳкамладилар. Бундан ташқари, инсон организмининг генетик хусусиятлари,  РНК ва ДНК занжири, инсоннинг  иммун тизими ҳақидаги саволлар доирасида хотира-синов машқлари ўтказилди.

Бўлиб ўтган очиқ дарслар умумлаштирилиб, табиий фанлар ўқитувчилари маҳорати ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаларига баҳо берилди.

Шуниси аҳамиятлики, табиий фанлар ойлиги доирасида мактабда ўтказилган барча тадбирларда фан ўқитувчилари илғор инновацион педтехнологиялардан самарали фойдаланганлари боис, ўқувчиларнинг ҳар бир мавзуни қунт билан ўзлаштиришлари учун имконият яратилди.

Бу каби тадбирлар табиий фанлар услуббирлашмаси томонидан нафақат фан ойлиги доирасида, балки йил давомида амалга оширилади. Шу боис, мактаб ўқувчилари орасида табиий фанлар бўйича, айниқса, кимё фанидан ўтказиладиган фан олимпиадаларининг туман ва Республика босқичи ғолиблари бор. Хусусан, кимё фани ўқитувчиси  Руфат Шомуродовнинг ўқувчилари орасида мамлакатимиздаги энг нуфузли Олий ўқув юртларида таълим олаётган ёшлар талайгина. Бунда, албатта, нафақат фан ўқитувчиси, балки табиий фанлар бўйича услуббирлашма томонидан олиб борилаётган режавий тадбирлар, ўқувчилар билимини оширишга қаратилган мазмунан бой очиқ дарслар, тўгарак машғулотларининг ҳам аҳамияти катта.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019