Ҳовлингиз озодами?
Бугунги кунда ҳаётимизнинг янада кўркам ва фаровон бўлиши учун энг аввало ҳар бир хонадонда, оилада санитария маданиятини, соғлом турмуш кўникмаларини шакллантиришимиз зарур. Шундагина соғлом турмуш тарзи мустаҳкам қарор топиб, ўзимизни касалликлардан ҳимоялаган бўламиз. Бунинг учун оддийгина санитария қоидаларга амал қилсак кифоя. Соғлом яшаб, осойишта турмуш кечиришнинг ўзига хос тартиб-қоидалари бор. Шундай экан, биргаликда иш юритиб, ўзимиз яшаётган маҳалламиз, хонадонимизни, ҳовлимизни тоза, тартибли, гўзал масканга айлантирайлик. Бунинг учун:
- ҳовлингизни ўзингизга мос ва қулай равишда жиҳозланг, замонавий кўринишда бўлса янада яхши. Демак, яшаш хоналари, ошхона, тандирхона, ҳожатхона, молхона ва товуқхоналарни қуришда ва таъмирлашда қурилиш ташкилотлари мутахассислари билан бамаслаҳат иш тутинг;
- ҳовлидаги мавжуд водопровод сувидан тежаб фойдаланинг. Ичимлик суви ташиб келтириладиган хонадонларда ичимлик сувини қопқоқли идишларда сақланг;
- ота-боболаримиз ҳовлида чуқур қазиб, ҳар кунги чиқиндиларни шу чуқурга кўмганлар, ҳатто кир ювгач, кир сувларини ўрага тўкишган. Ана шу оқилона тажрибани бугунги кунда ҳам қўлласак, айни муддао бўлар эди;
- ювиниш жойлари ҳовлининг бир чеккасида бўлгани маъқул. Унга бориладиган йўлаклар бетон ёки ғишт билан қопланган бўлиши зарур. Хонадонимиз оила аъзолари алоҳида совун, тиш чўткаси ва сочиқдан фойдаланишлари лозим. Фарзандларингизни озода ва соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашга ўргатинг. Тозалик ва орасталикка амал қилиш орқали юқумли касалликларнинг олдини олиш мумкинлигини қайта ва қайта тушунтиринг.
Юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиш орқали Сиз оилангизда соғлом муҳит яратиб, хонадонингиз аъзоларини юқумли касалликлардан ҳимоялаган бўласиз.
Розажон ГулмОнова,
ДСЭНМ санитария шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶