14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:50
Сиёсат 👁 303

МУҲОКАМАДАГИ “ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ: ТАРАФДОРЛАР ВА ҚАРШИЛАР...

МУҲОКАМАДАГИ “ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ: ТАРАФДОРЛАР ВА ҚАРШИЛАР...

Ижтимоий тармоқларда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қонун тарафдорлари ҳамда  лойиҳага қарши муносабатда бўлган аҳоли қатлами ўртасидаги қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Сабаби мазкур қонун келажакда аҳолининг асосий қатлами бўлган Давлат хизматчиларининг мақомини, фуқаро давлат лавозимига тайинланган пайтдан бошлаб вужудга келадиган ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарликларни, шунингдек, уларнинг давлат фуқаролик хизматини ўташи билан боғлиқ чекловлар тизимини белгилаб беради.
Хўш, мазкур қонун мақсади нима?
Мазкур лойиҳа давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми ва давлат фуқаролик хизматини ташкилий-ҳуқуқий механизмини ягоналигини таъминлашга қаратилган муносабатларни тартибга солиш орқали ҳуқуқий асосларини яратиш, уларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли танлов асосида хизмат поғоналари бўйича ўсиш кафолатларини ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатиш жараёнларини тартибга солиш, давлат фуқаролик хизматчиларининг касбга лаёқатлилигини ва профессионаллигининг ўсиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Бир қарашдан ҳамма учун тенг имкониятлар яратаётган ва барчамизнинг ҳуқуқ ва манфаатларимизни ҳимоя қилишга қаратилган ушбу қонун лойиҳаси қайси жиҳатлари билан кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлиб қолмоқда?
Бунга бир неча сабаб ва қарашлар мавжуд.
Масалан, кўпчиликка қонун лойиҳасининг 18-моддаси (Давлат фуқаролик хизматчилари ва улар оила аъзоларининг даромадлари, мол-мулки ва кўп миқдордаги харажатларини декларация қилиш) амалда қандай ишлаши қизиқ туюлмоқда. Олдинлари фақат ривожланган давлатлар қонунчилигида кўп учрайдиган мазкур амалиётнинг кундалик ҳаётимизга кириб келиши ҳам қишлоқ хўжалигидан, ҳам давлат хизматидан фойда топаётган аҳоли қатлами бундай янгиликни қандайдир хадик билан қабул қилмоқда. Шу ўринда хизмат фаолияти коррупцион омиллар билан боғлиқ хизмат тури намоёндалари ҳам бу янгиликни қабул қилишга тайёр эмас.
Қонун лойиҳасининг иккинчи жиҳати агар у қабул қилинадиган бўлса, ишчи ходимларнинг ойлик иш ҳақида ҳам кескин ўзгаришлар бўлади. Сир эмас бугунги кунда аксарият идора ва ташкилотларда яхши ойлик маошга лойиқ бўлган ходим ҳам, бунга лойиқ бўлмаган ходим ҳам деярли бир хил маош олиб келмоқда. Қонун қабул қилинса, бу адолатсизликка чек қўйилади.
Масалан, қонун лойиҳасининг 50-моддасига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидаги тўловларни назарда тутадиган давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг унификация қилинган тизими асосида амалга оширилади:
 -базавий лавозим маоши;
-малака даражаси учун тўловлар;
-давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлиги асосий кўрсаткичларига эришилиши ва иш берувчи томонидан белгиланадиган уларнинг фаолиятини баҳолашнинг бошқа мезонларидан келиб чиқиб ҳисобланадиган шахсий устама ҳақлари.
Бунда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, қонун лойиҳаси янги тартибдаги давлат лавозимларнинг гуруҳ ва категорияларини ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларининг малака ва мартаба даражаларини назарда тутган.
Қонун лойиҳасининг яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, у кундалик иш фаолиятимизга меритократия тамойилини олиб киради. Яъни, эндиликда Давлат фуқаролик хизматчиларига давлат уларнинг қадр-қиммати, кўрсатган хизматлари асосида хизмат поғонаси бўйича ўсишни кафолатлайди ва Давлат лавозимини эгаллаш фақат танлов асосида амалга оширилади.
Фикрим охирида қонун лойиҳаси 11-боб, 75-моддадан иборатлигини таъкидлаган ҳолда, унинг қанчалик кўп қиррали ва ҳажм жиҳатдан кенглигини, кўп муносабатлар тартибга солинганлигини ва буларнинг ҳар бирига битта мақолада тўхталиб ўтиш имкони йўқлигини айтмоқчиман. Бироқ, хулоса ўрнида мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қуйидаги афзалликларни бериши мумкинлигини санаб ўтиш ўринли:
-давлат фуқаролик хизматида малакали кадрларни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг мансаб поғоналарида барқарор кўтарилиши;

-давлат органи ва ташкилотларини сифатли ҳамда самарали ишлашини таъминлаш ҳамда ташкил этиш;
-давлат фуқаролик хизматининг ҳуқуқий базасини тартибга солиш;
-давлат фуқаролик хизматида коррупцияни ва бошқа суиистеъмолликларнинг олдини олиш;
-самарали танлов тизимини жорий этиш ва давлат фуқаролик хизматчиларини касбга оид сифатлари ҳамда алоҳида хизматлари асосида кўтариш, шунингдек уларни малакасини мунтазам равишда ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун қабул қилиниши натижасида барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ, мажбурият ва чекловларнинг ягона тизими ишлаб чиқилади. Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга оид ягона тизим яратилиши таъминланади.

М.МАТЮСУПОВ, Амударё тумани Адлия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019