МАКТАБ, ОИЛА ВА ЖАМОАТЧИЛИК ҲАМКОРЛИГИ ТАРБИЯДА ЯХШИ САМАРА БЕРАДИ
Қалбда фахр билан айта оламанки, менинг Ватаним, бу менинг халқимдир. Шу халқ, шу Ватан фарзандлари биринчи навбатда соғ-саломат бўлса, бахти баркамол, маънавиятли, билимдон, қалбида она Ватанга муҳаббат, садоқат, ўз тарихи, қадриятларига ҳурмат-эҳтироми юксак авлоддир. Шундай баркамол авлоднинг маънавий-ахлоқий шаклланиши мураккаб жараёндир, у тизимли иш олиб боришни талаб этади. Биргина таълим муассасаси эмас, мактаб, оила ва жамоатчиликнинг биргаликдаги ҳамкорлиги бунда яхши самара беради.
Боланинг характери, асосан, оилавий муҳитда шаклланади. Ота-она ўз фарзандининг муайян фаолиятига киришиш мотивацияси, фаоллиги ва тортинчоқлиги, шўхлиги, тасаввури, эҳтиёткорлиги ва киришувчанлигини яхши билади. Узлуксиз равишда олиб бориладиган мактаб, оила ва жамоатчиликнинг ҳар бир босқичида баркамол авлод тарбиясига эътибор қаратилади ва биз бу орқали Ватанимизга муносиб фарзанд бўла оладиган, давлатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган, буюк аждодларимиз ва бугунги кунда Президентимиз орзу қилган баркамол шахсни тарбиялашга эришишимиз мумкин. Шунинг учун ота-оналарнинг боланинг маънавий-ахлоқий шаклланишидаги таъсири катта. Шундай экан ота-оналар билан ишлаш мактаб таълим-тарбиявий ишларнинг бир қисмига айланиши зарурдир.
Демак, жамият тараққиёти, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган виждони пок, иймони бутун, софдил, ватанпарвар, халқсевар, мард, ҳар томонлама соғлом, бир сўз билан айтганда маънавий баркамол шахсларни тайёрлаш бизнинг олдимиздаги маъсулиятли бурчимиздир. Шундай экан, ёшларимиз тарбиясига эътиборли бўлайлик.
Умида Холмуродова, 4-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶