ҲОСИЛНИ ЁНҒИНДАН АСРАЙЛИК!
Айни дамларда туманимизда пахта йиғим-теримига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Йиғим-терим даврида ёнғин хавфининг олдини олиш алоҳида аҳамият касб этади.
Шу боис, барча фермер хўжаликларида пахта хирмонлари, пахта қуритиш ўринлари сув хавзалари ёки сув ҳовузлари мавжуд бўлган жойларга яқин бўлиши таъминланди. Етиштирилган ҳосилни пахта қабул қилиш шохобчаларига элтишда алоҳида эътибор ва масъулият зарур. Трактор тиркамаларига ортилган пахта устига шолча ёки брезент ёпилиши керак, акс ҳолда ёнғин келиб чиқиши мумкин. Пахта қабул қилиш пунктларида ва пахта далаларида чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш ҳамда пахта ҳосилини йўл четларида қуритиш қатъиян маън қилинади. Хирмон жойлар, йўл бўйлари ҳамда пахта қабул қилиш шохобчалари «Пахтани оловдан асрайлик!», «Чекилмасин!», «Оловдан фойдаланиш маън қилинади!» каби паннолар ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланиши зарур.
«Амударё пахта тозалаш» очиқ акциядорлик жамияти ҳамда унга қарашли пахта қабул қилиш шохобчаларида пахта ҳосилини қабул қилишга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етиб, дастлабки ҳосилни қабул қилиш ишлари бошланди. «Амударё пахта тозалаш» очиқ акциядорлик жамияти ҳамда унга қарашли шохобчалар ёнғинга қарши бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланган. «Пахта – 2020» йиғим-терим мавсумига ёрдамга келган ҳашарчиларнинг яшаш жойларида ёнғин хавфсизлиги чоралари кўрилди ва тартиб-қоидалар тўғрисида суҳбатлар ўтказилиб, йўриқномалар берилди. Пахта қабул қилиш шохобчаларида кўнгилли ёнғин ўчириш гуруҳлари тузилиб, гуруҳ аъзоларига тегишли вазифалар юклатилди, шу билан бирга Манғит шаҳар 3-сон Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми хизматчилари ва 2 та жанговар экипажлари, «Амударё пахта тозалаш» очиқ акциядорлик жамиятининг кўнгилли ёнғин ўчириш гуруҳи ва 1 та жанговар экипажи билан пахта тозалаш заводида ва пахта қабул қилиш шохобчаларида ёнғин ўчириш амалий машқлари ўтказилди.
Қадрли юртдошлар! Бу йилги «Пахта – 2020» йиғим-терим мавсумида фаол қатнашиш билан бирга, ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимларининг тавсияларини ўз вақтида бажариб, миллий бойлигимиз – пахта ҳосилини ёнғиндан асрашга ўз ҳиссамизни қўшайлик.
А.ЮСУПОВ,
туман ФВБ мутахассиси катта сержант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶