29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 16:46
Фан ва таълим 👁 291

“Aму қуёши” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида фидойи тарбиячилар меҳнат қилмоқда

“Aму қуёши” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида фидойи тарбиячилар меҳнат қилмоқда

Бугунги кунда ёш авлод таълим-тарбияси жамият ҳаётидаги, юрт равнақига эришиш йўлидаги устувор вазифага айланган. Шу боисдан ҳам фарзандларимизни баркамол авлод қилиб шакллантиришда энг муҳим аҳамият касб этувчи таълим-тарбия фидойилари бўлган устоз ва мураббийлар, тарбиячиларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи тобора оширилиб, уларнинг ўз соҳаларида самарали фаолият олиб боришлари учун барча имконият ва шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Шу мақсадда замонавий шарт-шароитлар мавжуд бўлган таълим-тарбия масканлари бунёд этилмоқда.

Айниқса, юртимизда фарзандларимизнинг мактабгача бошланғич таълим олишларига жиддий этибор қаратилиб, мактабгача таълим муассасалари сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Янги замонавий кўринишга ва қулайликларга эга бўлган таълим-тарбия даргоҳлари ташкил қилиниб, келажагимиз эгалари бўлган жажжи болажонлар замон талаблари асосида тарбияланмоқда.

Туманимизда 2019 йил 1 мартдан ўз фаолиятини бошлаган “Aму қуёши” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам фарзандларимизнинг муносиб таълим ҳамда тарбия олишлари учун барча имконият, шарт-шароитлар яратилган. Жами 100 нафар тарбияланувчи ўрнига мўлжалланган тарбия маскани тадбиркор Манзура Жуманиёзова ташаббуси билан давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинган. Муассаса 1 млрд. 284 млн. сўм кредит маблағи ҳамда 500 млн. сўмдан ортиқ тадбиркорнинг ўз маблағи, жами 1 млрд. 800 млн. сўмга яқин маблағ эвазига бунёд этилган. Тарбия маскани керакли жиҳозлар билан жиҳозланган, турли хилдаги ўйинчоқлар билан таъминланган, бинода замон талабига мос иситиш ускуналари ўрнатилган, болажонлар учун чўмилиш ҳавзаси қурилган.

Ҳозирда “Aму қуёши” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида жами 23 нафар ходим болажонларга таълим-тарбия беришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Шундан 15 нафари педагог ходимлар ҳисобланади. Муассасада раҳбарлик қилаётган Сайёра Жумамуродова бошчилигидаги аҳил жамоа эртамиз эгалари бўлган баркамол авлодни вояга етказишда фидоийлик билан меҳнат қилмоқда.

Маълумот тариқасида айтиш жоизки, бугунги кунда туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 106 та бўлиб, шундан 50 таси давлат, 3 таси давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ва 53 таси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланади. Уларга қамраб олинган болалар сони 9 минг 627 нафардан иборатдир. Ҳозирги кунда туманимизда мактабгача ёшдаги болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 58,2 фоизга етди.

Ҳукуматнинг бугунги кундаги оғир синовли вазият – пандемия сабабли мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус инфекциясининг профилактикаси бўйича чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида қабул қилинган тегишли қарори билан тумандаги барча турдаги барча турдаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Мамлакатда эпидемиологик вазият бироз яхшиланиши билан пандемия шароитида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қайта ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар асосида тумандаги 3 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ҳамда 41 та оилавий нодавлат мактабагача таълим ташкилотлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятини қайта тиклади ҳамда гуруҳлардаги тарбияланувчилар сонини 15 нафардан оширилмаган ҳолда таълим-тарбия бериб келинмоқда. Шу жумладан, “Aму қуёши” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам барча карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳозирда тарбия масканида 4 та гуруҳда 15 нафардан жами 60 нафар тарбияланувчиларга талим-тарбия берилмоқда.  

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигинг Ахборот хизмати раҳбари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026