29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 16:47
Фан ва таълим 👁 341

ҲАЁТ ЙЎЛИДА БИРИНЧИ МАСАЛА – МАКТАБ ДЕБ БИЛГАН УСТОЗЛАР ЮТУҒИ

ҲАЁТ ЙЎЛИДА БИРИНЧИ МАСАЛА –  МАКТАБ ДЕБ БИЛГАН УСТОЗЛАР ЮТУҒИ

Мамлакатимизда мактаб таълимини, айниқса, умумий  ўрта таълимни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар туфайли ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбияси жаҳон андозаларига мутаносиб тарзда олиб борилмоқда.
Сўнгги йилларда туманимиз халқ таълими тизими соҳасида ҳам сезиларли  ўзгаришлар кузатилаётгани қувонарли. Бугунги давр мактаби ва замон билан ҳамнафас ўқитувчилар фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар, таълим-тарбия йўналишидаги эришилаётган ютуқлар бунинг яққол далилидир.
Бундан бир неча йил аввал туманимиздаги 56-сонли умумтаълим мактаби туман мактаблари орасида энг рейтинги паст билим даргоҳларидан бири саналарди. 2007 йилда илк фаолиятини бошлаган мазкур мактабда дастлаб 7 тагина синф ташкил этилиб, таълим-тарбия ишларига 25 нафар ўқитувчи жалб этилган. Гарчи ўша пайтда етарли шарт-шароит бўлмаса-да, мактаб ўқувчилари фанлар олимпиадасининг республика босқичларида фахрли ўринларни эгаллашган.
Айни пайтда мактабда физика-математика фанларини ўқитиш бўйича ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Мазкур илм даргоҳида 2018-2019 ўқув йилида ўз фаолиятини давом эттираётган устоз, тажрибали математика фани ўқитувчиси Азимбой Сапарбоев эришаётган ютуқлар ҳавасга муносиб. Азимбой ушбу мактабда иш фаолиятини бошлаган 2018-2019 ўқув йилида 11-синф ўқувчиси Б.Тўлибоев математика фани бўйича фанлар олимпиадасининг барча босқичларида фахрли 1-ўринни эгаллаб, шу йили Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
2019-2020 ўқув йилининг иккинчи ярми ўқитувчилар учун ҳам, ўқувчилар учун ҳам жиддий синовлар билан ўтди. Онлайн дарс жараёнларига ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш, уларнинг иқтидорларини ривожлантириш, умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган анънавий фанлар олимпиадаларидаги иштирокини таъминлаш осон бўлмади, албатта. Мамлакатимизда қатъий карантин чоралари қўлланилиб турган бир шароитда ҳам 56-сонли мактабда математика ва физика, шу билан бирга она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчилари ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишди.
Пандемия шароитида А.Сапарбоев учун 2019-2020 ўқув йили муваффақиятли якунланди. Унинг раҳбарлигида технология йўналиши бўйича мактабда вариатив ўқув режасига кўра ташкил этилган чуқурлаштирилган усулда ўқитиш гуруҳлари ўқувчилари ўзларининг юксак иқтидор эгалари эканликларини амалда намойиш этишди. 10-11-синфлар ўқувчиларидан С.Қадамбоев ва И.Файзуллаевлар математика фани бўйича фанлар олимпиадасининг туман босқичида 1-ўринни эгаллашди. И.Файзуллаев намунали хулқи ва юксак иқтидори учун 2019-2020 ўқув йили якунига кўра, мактабни олтин медаль билан тугатди.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, унинг раҳбарлигида 2019-2020 ўқув йилининг январь ойи бошида вариатив ўқув режаси асосида ташкил этилган технология йўналишидаги гуруҳда математика ва физика фанларидан чуқурлаштирилган дастур асосида таълим олган  ўқувчиларнинг деярли барчаси ОТМларга ҳужжат топширишиб, давлат тест синовларидан юқори балл тўплашга эришдилар. Мазкур гуруҳ ўқувчиларидан И.Файзуллаев Тошкент давлат Иқтисодиёт Университетига ҳужжат топшириб 185,9 балл тўплаган бўлса, Д.Собировлар ушбу Университет талабаси бўлиш учун 185,8 балл тўплаб, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндилар. Р.Соатбоев эса 176 балл натижага эришиб, ушбу Университетга тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинди.
Бундан ташқари, чуқурлаштирилган таълим гуруҳи ўқувчиларидан М.Абдураҳмонова НДПИнинг бошланғич таълим йўналишига ҳужжат топшириб, 182,8 балл, Б.Қадамбоева 173,4, А.Қиличбеков 176,3 балл натижа билан ҚДУ талабаси бўлишга эришдилар.
Вариатив ўқув гуруҳида таълим олган 33 нафар ўқувчидан 10 нафари давлат гранти, 17 нафари эса тўлов шартнома асосида ОТМларга қабул қилиндилар. Бу ютуғи билан 56-сонли мактабнинг вариатив  ўқув гуруҳи ОТМларга энг кўп ўқувчилари кирган мактаб сифатида туманда ва Қорақалпоғистон Республикасида 1-ўринни эгаллади.
Хусусан, ҚДУ талабаси бўлишга эришган М.Жумабоев, ЎзМУ тест синовларида юқори натижаларга эришган С.Гулмонова, Л.Олимоваларнинг ота-оналари қувончининг чеки йўқ.
Биз ижодий гуруҳимиз билан 56-сонли мактабда ўз қувончларини азиз устозлари билан баҳам  кўришга келган битирувчи ёшлар билан мулоқотда бўлдик. Уларнинг  шаффофлик, ўта қатъий тартиб-қоидалар асосида ўтган ОТМларга қабул синовларидан олган таассуротлари, ўзлари эришган ютуқлари ҳақида тўлиб-тошиб сўзлашларидан билдикки, бу йилги пандемия шароитида бўлиб ўтган давлат тест синовларидан, мактабдаги устозларидан ёшлар мамнун.
Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, мактабда А.Сапарбоев раҳбарлигида яна бир чуқурлаштирилган таълим-тарбия гуруҳи фаолияти йўлга қўйилган. Миллий тикланиш Демократик партияси туман Кенгашининг “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида  ташкил этилган мазкур гуруҳда ҳар  йили ўнлаб ўқувчи-ёшларга математика ва физика фанларидан чуқурлаштирилган таълим берилади. Бу йилги ОТМларга қабул жараёнларида “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида таълим олган ўқувчиларнинг 90 фоизи талаба бўлишини мамнуният билан қайд этган А.Сапарбоев ва физика фани ўқитувчиси Х.Чоршамовлар айни пайтда 2020-2021 ўқув йили учун технология йўналиши бўйича чуқурлаштирилган таълим йўналиши гуруҳида ўқиш истагида бўлган ўқувчилар сафи ошиб бораётганини билдиришди. Айниқса, “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида таълим олиши режалаштирилаётган гуруҳ учун ўқувчиларни саралаш, ота-оналар билан ҳамкорлик масалалари ижобий ҳал этилаётгани янада қувонарли. Чунки мазкур лойиҳа доирасида таълим олган икки нафар ўқувчи жорий йилда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Халқаро Вестминстер Университети талабаси бўлишди. Бошқа ОТМларга кирганлари ҳам талайгина.
Ўз ҳаёт йўлларида биринчи масала – мактаб деб билган бу инсонларни ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026