МАКТАБИМИЗ ЯНГИДАН ТАЪМИРЛАНИБ, ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ
Қизилчоли маҳалласидаги 9-сонли умумтаълим мактаби биноси таъмирталаб ҳолга келганлиги боис, жорий йилда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, замонавий кўринишга келтирилди.
Бизнинг 280 ўринга мўлжалланган мактабимиз биносига қўшимча равишда 420 ўринга мўлжалланган бино қурилмоқда. Мактабимизнинг капитал таъмирлаш ҳамда қўшимча бино қурилиши ишлари “Инқирозга қарши курашиш” жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиб, шу мақсадда 4,393 млн. сўм маблағ ажратилди. Мактаб биноси 2008 йилда дастлабки капитал таъмирдан чиқарилган, 2019 йилда эса Қизилчоли маҳалласида 48 ўринга мўлжалланган бошланғич синф ўқувчилари учун мактаб филиалининг алоҳида биноси қурилган эди.
Мактабимиз ташкил топганига бу йил 40 йил тўлди. Бу даврда муассасадан қанчадан-қанча ўқувчилар катта ҳаётга учирма қилинди. Улар юртимизнинг турли соҳаларида юқори натижаларни қўлга киритиб, ўз устозларининг ишончини оқлаб, меҳнат қилмоқдалар. Бугунги кунда мактабимизда 75 нафар устоз ва мураббийлар, 760 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқда.
Хайрулла Ўтаганов,
9-сонли мактаб директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶