ЎЗБЕК ТИЛИ МАДҲИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Маълумки, 1989 йил 21 октябрь ўзбек тили давлат тили деб мақом берилган кун.
Ўзбек тили мамлакатимизнинг давлат тили саналади. Истиқлолга эришгач, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори ортиб борар экан, она тилимиз ҳам тобора қадр-қиммат топмоқда.
Амударё туманидаги 87-сонли умумий ўрта таълим мактабида Тил байрамига бағишланган тадбирлар тантанали равишда ўтказилди. Тадбирларда мактабимиз ўқувчилари фаол иштирок этиб, фахру-ифтихор билан ўзбек тили ҳақидаги шеърларини, маърузаларини ўқиб эшиттирдилар. Таълим масканимизнинг 10-синфида таълим-тарбия олаётган Г.Йўлдошева, 11-синф ўқувчиси Ю.Оқмонова, 6-синф ўқувчиларидан З.Давлетова, С.Нураддинова, М.Тўлибоева, Э.Қосимова, М.Туркманбоева, К.Бозорбоев, Х.Собировалар ўз ижодий иншоларида она тилимизни мадҳ қилиб, синфдошларига намуна бўлдилар.
Мактабда “Она тилим – жони дилим”, “Тил билимдони”, “Тил билган – эл билар” мавзуларидаги дарс машғулотлари ва байрам тадбирлари давом қилмоқда.
Сайёра Ботирова, 87-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶