29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 16:48
Фан ва таълим 👁 227

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИ: БУ ЕРДА ЁШ АВЛОДНИНГ ИҚТИДОРИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИ: БУ ЕРДА ЁШ АВЛОДНИНГ ИҚТИДОРИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ- 4467 сонли “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим   самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида  Республика  “Баркамол  авлод”  болалар  марказлари   негизида “Баркамол  авлод”  болалар   мактаблари ташкил  этилди. Туманимиздаги “Баркамол  авлод”  болалар   мактаби жорий йил январь ойидан  ўз   фаолиятини бошлади. Эндиликда “Маданият  ва санъат”, “Техника, конструкторлик  ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия  ва  спорт”, “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Туризм ва Экология”, “Олий   таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов”, “Хорижий тиллар” йўналишларида  тўгаракларни ташкил этиш имкониятига эга бўлдик. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, “STEAM - таълим” (Science-Табиий  фанлар, Technology-технологиялар, Engineering-муҳандислик, Art – санъат, Mathematics- математика) дастури жорий  этилади. “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш” йуналишига 2 та робот-конструктор ва  3 D принтерга пластик хом ашё материал билан таъминланди.  Ишонамизки, бу  ўқувчилар   қизиқишини   ошириш учун хизмат  қилади.
“Баркамол  авлод” болалар мактабида ташкил этилган   тўгаракларда  ёшларга таълим-тарбия бериш  билан  биргаликда  уларнинг  иқтидорини   шакллантириш ,  қизиқишлари, дунёқарашларини кенгайтириш, ўз фикрини эркин намоён   этишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Мактаб педогогик жамоаси эса ўз  устида ижодий изланишлар олиб бормоқда.
Ижодий салоҳиятни ривожлантириш мақсадида жорий йил февраль ойидан ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари “Заковат” интелектуал ўйинлари ташкил этилгани ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш    вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим   ташаббуси  фаолиятимизнинг   асосий  мезони  бўлиб  ҳисобланади. Ҳар ҳафтанинг душанба куни – ёшларнинг  мусиқа,  рассомчилик, адабиётга қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага  чиқариш, сешанба куни – ёшларни жисмоний чиниқтириш,уларнинг спорт  соҳасида қобилиятини намоён қилиш, чоршанба куни – ёшлар ўртасида компьютер   технологиялари  ва  интернетдан  самарали  фойдаланиш,   пайшанба    куни – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар  ўртасида   китобхонликни  кенг   тарғиб  қилиш, жума куни – хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича қизларимизга бичиш-тикиш, тўқиш, пазандачилик  каби  касб-ҳунарлар ўргатилмоқда. Шанба куни бешта ташаббус юзасидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, янги режалар тузилади.  Эрталабдан янграган жарангдор, ёқимли қўшиқ овози, турли хил кўзни   қувонтирувчи расмлар намойиши мактабимизга кириб келган ҳар бир кишига кўтаринки кайфият   бағишламоқда.
Мактабимизда муҳим саналар, буюк алломалар, ёзувчи ва шоирларнинг  туғилган кунларини нишонлаш анъанага айланган. Янги йил  байрамида “Ассалом,  янги йил” деб номланган катта байрам тадбири ўтказилди. Ўқувчилар иштирокида Ш.Худойберганов бошчилигида тайёрланган “Қиш  эртаги” номли саҳна   кўриниши туман Маданият бўлимида намойиш қилиниб, Амударё телевидениеси орқали   туманимиз ўқувчиларига янги йил совғаси сифатида туҳфа этилди.
З.М.Бобур таваллудига бағишлаб “Шоҳ ва шоир бобом”, Зулфия Исроилова  таваллудига бағишлаб “Зулфияхоним баҳор ва муҳаббат куйчиси” мавзусида   иншолар танлови ўтказилди.   Мактаб  маъмурияти тамонидан ғолиб ўқувчилар  фахрий ёрлиқ  ва  совғалар билан тақдирланди.
8  март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тўгарак  раҳбарлари   ўртасида “Балли, қизлар” кўрик-танлови ўтказилди. Изланиш ва интилишдан   тўхтамаган тўгарак раҳбарлари турли йўналишда ўз маҳоратини   намоён  этишди. “Онамга совға” мавзусидаги танловда эса ўқувчилармиз оналарига мактабда ўрганган ҳунарлари асосида ўз қўллари билан ҳар  хил  расмлар, қўлда ясаган гуллар, тўқилган буюмлардан совғалар тайёрлашди. Байрам  муносабати билан “Меҳрим, сизга Онажон” номли тадбир ҳам ўтказилди ва “Шўх болалар” жамоасининг концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, мактабимиз  йигитлари томонидан ижро этилган “Муқаддас аёл” қўшиғи ҳамда байрам тилаклари билдирилган видео ролик намойиши жамоамиз хотин-қизларига ўзгача кайфият бахш этди.   
Мамлакатимизга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва карантин  ҳолати  жорий қилиниши туфайли тўгарак раҳбарлари ўз ишига маъсулият билан ёндошган   ҳолда айни пайтда дарсларни масофадан туриб амалга оширишмоқда. Дарс-машғулотлари “Баркамол авлод” болалар мактабининг телеграммдаги канали орқали ўз вақтида ўқувчиларга етказилмоқда. Бундан ташқари, Амударё телевидениесида ҳам машғулотлар бериб борилмоқда. Жумладан, “Ландшафт дизайни” бўйича тўгарак раҳбари М.Аширбоева, “Робототехника” йўналишида тўгарак раҳбари А.Нуржанов, “Бичиш- тикиш” ишлари юзасидан тўгарак раҳбари М.Матмуродова ҳамда Х.Маткаримоваларнинг дарс жараёнлари намойиш қилинди.
Мактабимизда бир йил таълим олиб, касб-ҳунарга эга бўлган ўқувчиларга   эгаллаган касби бўйича гувоҳномалар берилади. Мақсадимиз зиммамизга   юклатилган маъсулиятни тўла англаган ҳолда фарзандларимиз қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини ривожлантириш, касб-ҳунарга йўналтириш, энг муҳими, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда мактабимизни ҳақиқий ҳунар масканига айлантиришдан иборатдир.

Д.КАМАЛОВА, “Баркамол авлод” болалар мактаби директорининг  ўқув ва

маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026