ОНА ТИЛИМ ЎЛМАЙДИ!
Ҳар бир халқнинг ўз она тили – она Ватани каби ягона ва бебаҳо. Чунки она тили халқни – халқ, миллатни – миллат сифатида эларо танитади. Шунинг учун ҳам барча халқлар ўз она тилини ардоқлайди.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланганининг боиси ҳам мана шунда. Мазкур санага бағишлаб яқинда бизнинг мактабимизда ҳам “Она тилим ўлмайди” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни мактабимиз директори М.Ҳайбуллаев очди ва барчани тил байрами билан қизғин қутлади. Нотиқ ўз сўзида Юсуф Хос Ҳожибнинг:
Тилингни авайла – омондир бошинг,
Сўзингни авайла – узаяр ёшинг,
деган мисраларини келтириб, ҳар бир ўқувчини ўз она тилини бузмасдан аниқ, маъноли сўзлашга, тилимизни ҳурмат этишга чақирди.
Шундай сўнг, 5-,6-синфлар ўқувчилари ижросида она тилимизни улуғовчи шеърлар айтилди, 7-,8-синфлар ўқувчилари ижросида мавзуга доир саҳна кўриниши намойиш этилди.
Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ташкиллаштирган маънавий-маърифий тадбир барчада улкан таассуротлар қолдирди.
Гулчеҳра ҚУРБОНБОЕВА, 1-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶