МАКТАБДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ОЧИҚ ДАРСЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатда бола ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун махсус ҳуқуқий база шаклланган десак, адашмаган бўламиз. Жумладан, болаларнинг ҳуқуқлари мамлакатимиз Конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида ўз аксини топган.
Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган халқаро ва миллий қонун ҳужжатлари ҳақида ўқувчиларнинг билимларини ривожлантириб бориш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш долзарб масалалардан биридир.
Туманимиздаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 13 ноябрь – бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Мен – боламан ва менинг ҳам ҳуқуқларим бор!” мавзусида очиқ дарслар ташкил қилинди.
Мактабда фаол ўқитувчилардан М.Худойберганова 5-“A” синфда, З.Aтажанова 5-“В” синфда, Д. Иброҳимова 6-“A” синфда М.Тожибоева 7-“Б” синфда, Д.Қодирова 7-“В” синфда очиқ дарслар ташкил қилдилар. Ушбу очиқ дарсларда мактаб директори, директор ўринбосарлари, мактаб ўқитувчилари, ота-оналар қатнашдилар.
Янги педагогик технологиялар ва интерфаол усулларда ташкил этилган очиқ дарсларда бола ҳуқуқлари бўйича ўқувчиларнинг тушунчалари кенгайтирилиб, билимлари мустаҳкамланди.
Дилноза Иброҳимова, 1-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶