30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:31
Фан ва таълим 👁 2,615

Соҳибанинг ютуғи

Соҳибанинг ютуғи

Мустақиллик йилларида ёш авлодни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш ва вояга етказиш барчамизнинг асосий вазифамизга айланган. 55-сонли мактабнинг ўқитувчилар жамоаси ўз устида доимий ишлашга, замонавий педтехнологияларни ўзлаштиришга ва шу асосда ўқувчиларга билим беришга астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Бу эса ўзининг натижасини бермоқда. Шу боис, ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражаси ҳам юқори. Ҳозирги кунда мактабимизда 560га яқин ўқувчи таълим олмоқда. Мактабимизнинг ёш математика ва информатика фани ўқитувчиси Рустам Раҳматуллаев ўзининг тиришқоқлиги билан ўқитувчиларга ўрнак бўлиб келмоқда. Февраль ойида бўлиб ўтган информатика-математика фан ойликларида ўқувчилар бир-бирига буклетлар тайёрлашиб, байрам совғаси сифатида тақдим қилишди.

8-9-синфлар ўртасида "Ёш математиклар”, 5-6 синфлар ўртасида "Математика - ўйинларда”, "Ўйинлар-математикада” мавзуси бўйича ўқувчилар беллашган эдилар.

Мактаб ва туман босқичларида юқори натижаларга эришиб, Республика босқичига йўлланма олган қизимиз, 8-синф ўқувчиси Соҳиба Ражаббоева математика-информатика фанидан 24-25 март куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтган "Билимлар беллашуви" Республика босқичида ҳам 1-ўринни эгаллади.

Мактаб директори Д.Ариков, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Ўрозбоева, маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Ўрозбоев ва синф раҳбари Ш.Бердибоевалар Соҳибани ва унинг устози Рустам Раҳматуллаевни совға-саломлар билан кутиб олдилар.

Соҳибанинг ютуғидан мактабимизнинг барча ўқувчилари ибрат олиб, аълочи ва доно, билимдон бўлган бу қиздан ҳар томонлама ўрнак олишга интилишмоқда. Соҳиба Ражаббоеванинг ўзи эса шу кунларда математика-информатика фанини пухта ўзлаштириш мақсадида устози Р.Раҳматуллева билан изланишлар олиб бормоқда.

- Мақсадим – информатика фанини пухта ўрганиш, Ўзбекистон миқёсидаги билимлар беллашувида ғолиб бўлиш, - дейди Соҳиба.

Мактабимизда информатика ва математика фанларига қизиқувчи ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Информатика фани ўқитувчиси Рустам Раҳматуллаев ҳар бир дарсни инновацион технологиялар асосида, қизиқарли савол-жавоблар ҳамда амалий ва назарий машғулотларнинг узвийлиги асосида олиб боради. Ўқувчиларнинг юқори натижаларга эришишининг яна бир сабаби, мактабда турли фан тўгаракларининг ҳамда билимлар бўйича ҳар хил танловларнинг ўз вақтида ва тўғри ташкил этилганлигидир. Шу кунларда мактабимизда "Моҳир қўллар”, "Зулфияхоним издошлари”, "Ёш кимёгарлар”, "Инглиз тилини ўрганамиз” каби тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Жонкуяр ўқитувчиларимиз ташаббуси билан "Тарихни биласизми?”, "Президент асарларини ўрганамиз”, "Ким чиройли ва бехато ёзади?” танловлари ҳам синфлараро ўтказилиб келинмоқда. Ўқувчиларимиз орасида ҳаваскор ижодкорлар ҳам бор. Уларнинг ижодий машқлари адабиёт ўқитувчилари томонидан таҳлил қилиб борилади.

Зуҳра АҲМЕДОВА,

шу мактабнинг кутубхона мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026