ОЧИҚ ДАРС ЎҚУВЧИЛАРГА МАНЗУР БЎЛДИ
Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 55-сонли мактабнинг 6-“Б” синфида “Мен боламан ва менинг ҳам ҳуқуқларим бор” мавзусида очиқ дарс ташкил қилинди. Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва миллий қонунлар тўғрисидаги билимларни, мамлакатда ва дунёда бўлаётган воқеаларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш, ўқувчиларнинг мулоқотга киришиш фаолиятини, танқидий, мантиқий ва ижодий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришдан мақсадида ўтказилган ушбу очиқ дарсда ўқувчилар жуда фаол иштирок этдилар.

Дарс жараёнида Ўзбекистон Республика Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциялардаги болаларга оид моддалардан тушунча бериб борилди. Дарс жараёнида ўқувчиларга турли хил интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда топшириқлар берилди ва шу бўйича баҳс-мунозаралар ўтказилди. Айниқса, ўқувчилар бола сифатида қандай ҳуқуқларингиз бўлишини хоҳлайсиз, деган саволга ўз дунёқарашидан келиб чиқиб, кутилмаган жавобларни бердилар.
Жуда қизиқарли ўтган очиқ дарс ўқувчиларга манзур бўлди ва улар билимларини мустаҳкамлаб олдилар.
Муҳайё ТОИРОВА, 55-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶