“КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ” МАВЗУСИДА ЎТКАЗИЛГАН ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омил, барча мамлакатларга таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодисадир. Зеро, бу омил туфайли давлатнинг ривожланиши секинлашади, ҳукумат тизими ишдан чиқади, демократик институтларга путур етади.
Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлмоғи мақсадга мувофиқдир.
Буни ёш авлод онгига чуқур сингдириш, ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловда Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар. Ўқувчилар томонидан ёзилган иншоларни ҳайъат аъзолари одилона баҳолаб, ғолибларни аниқладилар.
Унга кўра, 87-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Юлдуз Оқмоновага 1-ўрин, 13-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Гулчирой Ботировага 2-ўрин, 40-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Комила Бахтиёровага 3-ўрин ғолиблиги берилди.

Ушбу ғолибларни тақдирлаш маросимида туман Халқ таълими бўлими мудири Р.Матқурбонов, туман Адлия бўлими бошлиғи М.Матюсупов, Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунчиликни таъминлаш ва коррупцияга карши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия раиси М.Ўрозбоевлар иштирок этдилар ва танлов ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширдилар.
Н.Жуманиёзова, туман Халқ таълими бўлими бош юрисконсульти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶