“КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ҳақиқатан ҳам Конституция – бахтимиз қомуси, халқимиз келажагининг қонуний кафолати. Унинг ҳар бир моддасида инсон ҳуқуқларининг дахлсизлиги, бахт-иқболи мужассам.
Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан 36-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда мактаб ўқувчи-ёшлари бу ҳақда тўлқинланиб ва ғурур билан гапирдилар.
Тадбирда маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директорининг ўринбосари Баҳром Хўжамуродов Конституциямизнинг халқимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, мактаб ўқувчилари фуқаро, халқ, Конституция сўзларига таъриф беришди. Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар Кенгашларига ҳамда Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш, фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари ҳақида маърузалар ўқилди.
Бундан ташқари, ўқувчи-ёшлар Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақида шеърлар айтишиб, Конституциямизнинг 1-, 5-, 6-, 7-, 40-, 41-моддаларини таърифлаб беришди.
Тадбир барчада яхши тассурот қолдирди.
Насиба БОБОЖОНОВА, 36-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶