14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:41
Жамият 👁 2,389

АСРАНДИ СИНГИЛ

АСРАНДИ СИНГИЛ

(Воқеий ҳикоя)

Инсон ҳаёти турли хил чигалликлардан иборат. Баъзан бу чигалликлар занжирини ечишга инсон умри камлик қилади. Баъзан етти ухлаб тушга ҳам кирмаган воқеалар кўз ўнгимизда намоён бўлади.

Куз кунлари эди, ҳаво булутли, худди шу куни нохуш воқеа бўладигандай. Кўчада унча одамлар кўринмайди. Турсуновлар оиласида катта байрам, чунки қизи Гулираъно етти ёшга тўлади. Бу йил мактабга боради. Гулираъно худди онасига ўхшаган, юзида қувонч нурлари порлаб турадиган ёқимтойгина, бироз қизғанчиқроқ қиз. Гулираънонинг онаси Холида опа яхшигина пазанда аёл. У қизининг туғилган кунига атаб каттакон торт пиширди. Холида опа дастурхонни ўзи пиширган пишириқлар ва ширинликлар билан безатди. Ногаҳон эшик қўнғироғи чалинди, Холида опа эшикни очди. Атрофда ҳеч ким йўқ. Кўчадан болалар ва узоқдаги машина овози эштилади, энди эшикни ёпаётганда пастдан ғалати овоз келди. Холида опа ҳайрон бўлиб зинапоя тагига қараса, ширингина чақалоқ йиғлаяпти. Холида опа кимдир атайлаб ташлаб кетганини билди. Чунки у меҳрибонлик уйида тарбиячи бўлиб ишларди. У чақалоқни меҳрибонлик уйига олиб боргиси келмади. Қизалоққа Юлдуз деб исм қўйишиб, Хуршид ака билан Холида опа ўз номларига расмийлаштириб олишга қарор қилишди. Бу Гулираънога ёқмади. Уни Гулираънонинг хонасига олиб кириб, қизининг жажжигина кийимларини кийгизди. Қизалоқнинг қорни очдими, "инга”лашни бошлади. Холида опанинг ҳаёлига раҳматли қайнонасининг усули келди. Болани қизининг беланчагига ётқизди-да чақалоққа овқат тайёрлаш учун чиқиб кетди. Уни тайёрлаш анча вақт оларди. Қизалоқ у келгунича роса йиғлади. Гўёки у очликдан эмас она меҳрига тўёлмагандек йиғларди.

- Шундай ширин қизалоқни ташлаб кетишга нима сабаб бўлган экан? Бу фақат пасткашликдан бошқа нарса эмас. Жазосини худо беради ҳали.

Орадан бир йил ўтди. Юлдузнинг бир ёшга тўлиши муносабати билан қариндошларни чақиришди. Ҳамма хурсанд, фақат Гулираънонинг қовоғи очилмади. Юлдуз унга талпиниб, ёнига борганида Гулираъно уни силтаб ташлади. Юлдуз йиғлаб юборди. Гулираъно бунга парво ҳам қилмади. Шу билан туғилган кун ҳам расво бўлди. Холида опа Юлдузни олиб бағрига босди. "Тушуниб қолар” – деб умид қилди. Кунлар кетидан кунлар, йиллар кетидан йиллар ўтди. Гулираъно Юлдуз катта бўлгани сайин унга кўп иш буюрар, опалик бурчини бажармас, уни синглисидай кўргиси келмасди. Юлдуз опасининг нега бундай қилаётганини сира ҳам тушунмасди. Баъзан омборхонага бориб ҳеч кимга билдирмасдан йиғлаб оларди. Ота-онасига билдиргиси келмасди.

Орадан йигирма йил ўтди. Гулираъно олий ўқув юртини битирди. Ва ўзи танлаган ўқитувчилик касбида ишлай бошлади, орадан шунча йил ўтса-да Юлдузга бўлган ўгайлик туйғуси сўнмади. Гулираъно турмушга чиқди. Қайнонаси Зарифа опа ажойиб аёл бўлиб, маҳалла фаолларидан эди. Озодаликни яхши кўрадиган Зарифа опа Гулираънога билмаганларини ётиғи билан тушунтирар, баъзан жаҳл қилиб "синглинг Юлдуз бошқача, сен унга ўхшамайсан”, - деб урушиб берарди. Гулираъно доим Юлдуз билан ўтказган вақтларини эслаб, синглисининг эпчиллигига ичидан қойил қолса-да, сездирмасди. Зарифа опа Гулираъно синглисини ёқтирмаслигини сезгандай бўлди. У келинини чақириб:

- Қизим, синглингни ёқтирмаслигингни биламан, бу ишинг нотўғри, кеч бўлмасдан синглинг билан яраш, меҳрибонроқ бўл. Ота-она бу дунёдан ўтгандан сўнг меҳрни туғишганларингдан кўрасан, болам, кенгроқ бўл, - деди.

Шундай кунларнинг бирида дадаси Хуршид ака юрак хуружидан вафот этди. Ўшанда садрхонада белини боғлаб, унинг дардига елка тутган якка-ю ягона дардкаши шу – асранди синглиси бўлди. Ота вафоти учун Гулираънодан кам куймади қиз бояқиш. Бир кунда сўлиб қолган Юлдузни Гулираъно биринчи марта "айланайин сингилжоним”, деб бағрига босди. Холида опа ҳам ўғил, ҳам қиз бўлиб ёнида турган жигарбандларини қучоқлаб, йиғлаб юборди. Ўшанда Гулираъно инсон меҳр билан, иссиқ чеҳра ва самимият билан тириклигини илк марта ҳис этди.

Шаҳноза Собирова,

16-мактаб ўқувчиси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019